"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди

Aslanov Jasurbek
3 фев 2025, 21:26
Янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этаётган "Сурхон" россиялик футболчилар билан шартнома имзолади.

"Сурхон" матбуот хизматининг хабар беришича, 23 ёшли Дмитрий Кратков ва 25 ёшли Кирилл Колесниченколар жамоа сафига қўшилишди.

Ҳужумчи Колесниченко январь ойида "Сурхон" йиғинида иштирок этиб, бир қатор назорат учрашувларида ўзини кўрсатди ва клуб билан 1 йиллик битим имзолади. У фаолияти давомида "Урал", "Қайрат", "Ротор", "Родина" ва "Амкар" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Таянч ярим ҳимоячиси ролини бажарадиган Кратков "Краснодар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›