UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  32 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2

“Сурхон” лагеридан дараклар Янгиликлар

“Сурхон” лагеридан дараклар

Про-лига иштирокчиси Термизнинг “Сурхон” жамоаси айни дамда ўз қароргоҳида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Яқинда жамоада бош мураббий ўзгаргани ҳақида хабар бергандик. Эндиликда жамоа натижаларига Дилшод Нуралиев жавоб беради. Бош мураббийга эндиликда Руфат Акрамхўжаев ва Икром Ибрагимов ёрдам берадиган бўлди. Уларнинг сафи келгуси ҳафтада яна биттага кўпайиши кутилмоқда. Бугун машғулотларга катта мураббий Акрамхўжаев бошчилик қилди. Нуралиев Тошкентдаги айрим юмушларини ҳал этиб, эртадан Термизга бориб, расман ишга киришади.  

Таркибда ўттиз нафардан зиёд футболчи шуғулланмоқда. Машғулотлар ҳозирча кунига бир маҳалдан ўтказиляпти. Мураббийларнинг режасига кўра, “Сурхон” ўз қароргоҳида ушбу ҳафтанинг сўнггига қадар йиғин ўтказади. 12 февралдан термизликларнинг ўқув-йиғин машғулотлари Тошкентга кўчади. Унга қадар мураббийлар ихтиёридаги футболчилар саралаб олинади. Пойтахтдаги йиғин чоғида селекция ишлари олиб борилиши устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. Жамоа бу йил ўз олдига супер лигага чиқиш вазифасини қўйган. Шунга монанд таркибни кучайтириш мақсадида айни дамда бир қатор тажрибали футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Лекин айнан қайси футболчилар эканлиги ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика