UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  50 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  47 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак" Янгиликлар

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак"

Ўзбекистон U20 ҳамда Сурия U20 ўртасидаги Осиё чемпионатининг очилиш ўйинидан (2:0) сўнг суриялик футболчи Мустафо Абдулатиф баҳс ҳақида фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикларингизни билдириб ўтсангиз, учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин кечди? 

- Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини билардик, қийин учрашув ўтказдик ва мағлуб бўлдик, бизда ҳам хавфли вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Ўзбекистон кучли рақиб ва бугун биз гуруҳ фаворити билан тўқнаш келдик.

- Сурия терма жамоасидан қолган икки учрашувда нималарни кутсак бўлади? 

- Мақсадимиз қолган икки учрашувда ғалаба қозониш, икки учрашувда 6 очкони қўлга киритишимиз керак. Ушбу мусобақада осон рақиблар бўлмайди ва биринчи учрашувимиз бунга исбот. 

- Европада ўйнайсиз ("Герта II"), ушбу турнирдаги ўйинчилар даражаси европадаги ёшлар билан солиштирганда, қанчалик фарқ қилади? 

- Осиёда ҳам иқтидорли футболчилар талайгина, бугун бунга гувоҳ бўлдик, Ўзбекистон таркибида ҳам катта салоҳиятли ўйинчилар кўп экан. 

- Турнирдаги мақсадингиз қандай?

- Мақсадим, жамоамга фойда келтириш, кейинги босқичга чиқишимиз бу асосий мақсадимиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика