Сурияга қарши ўйин яқин. Виталий Денисов жароҳат олди
19 мар 2017 08:20
Янгиликлар
Сурияга қарши ўйин яқин. Виталий Денисов жароҳат олди
Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячилар Ведран Чорлука ва Виталий Денисов «Спартак»ка қарши ўйинда (1:1) жароҳат олишганини тасдиқлади.
«Ўйиндан кейинги текширувларга кўра Чорлука чап оёғи мушакларини шикастлаб олгани, Денисов эса ўнг сони юқори мушакларини жароҳатлагани маълум бўлди.
Футболчилар якшанба куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади ва қачон сафга қайтишлари маълум бўлади», – дейилади «Локомотив» клуби расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Сурия меҳмони бўлади. Виталий Денисов ушбу ўйинга чақирув олган. Режага кўра у Москвадан тўғри Малайзияга учиб бориши керак.
Фикрлар