UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

“Supermokh Cup 2016”. Тақдирлаш маросимидан фотожамланма Янгиликлар

“Supermokh Cup 2016”. Тақдирлаш маросимидан фотожамланма

11-19 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 36та жамоа иштирокида “Supermokh Cup 2016” турнири ўтказилди.

Турнир якунларига кўра, U-12 ёш тоифасида Португалиянинг “Спортинг” клуби тарбияланувчиларига тенг келадиган рақиб топилмади.

2002 йилларда таваллуд топган (U-14) футболчилар ўртасидаги баҳсларда эса жаҳонга машҳур бир қанча футбол мактаблари куч синашишларига қарамай, бош соврин Малайзияда қоладиган бўлди. Финалда Лисабоннинг “Спортинг” клубидан 1:0 ҳисобида устун келган Малайзия пантералари жамоаси олтин медалларга эга чиқишди.

Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-2002” вакиллари турнир мобайнида “Селангор” (Малайзия), “Сёнан Бельмаре” (Япония), Таиланд терма жамоаси ва ПСЖ (Франция) жамоаларини мағлубиятга учратишди. Афсуски, турнир ғолиблари Малайзия пантералари ва Бразилиянинг “Сан-Пауло” жамоаларига имконият бой берилди. Якунда, тўртинчи ўринни банд этган вакилларимиз ташкилотчилар томонидан бронза медаллари билан тақдирланишди.

Дарвоқе, “Бунёдкор-2002” ҳужумчиси Жасур Жалолиддинов турнир мобайнида жами 9 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилиб, “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари номига сазовор бўлди ва махсус соврин билан мукофотланди.

Қуйида “Supermokh Cup 2016” турнирининг тақдирлаш маросимидан туширилган суратларни томоша қилишингиз мумкин.



"Supermokh Cup 2016" турнири тўпурари Жасур Жалолиддинов



"Бунёдкор" жамоаси менежери Малайзия спорт ишлари вазиридан эсдалик совға қабул қилиб олмоқда



"Бунёдкор" ФК вакиллари Малайзия спорт ишлари ва марҳум Муҳтар Дахарининг (Supermokh) рафиқасига ўзбекона совғалар улашишмоқда



Мусобақанинг энг ҳаяжонли онлари



Бронза медаллари муборак, йигитлар!



"Бунёдкор-2002" футболчиларидан ўзига хос креативлик



"Бунёдкор" мураббийлар штаби  ва"Supermokh Cup 2016" турнирининг энг асосий ташкилотчичиси Шамим Имрани



U-12 ёш тоифасидаги ғолиб - "Спортинг" (Лиссабон, Португалия)



U-14 ёш тоифасидаги ғолиб - Малайзия пантералари (Малайзия)


“Supermokh Cup 2016”. 7-кун. “Бунёдкор” “Сан-Пауло”га ютқазиб қўйди ва 4-ўринни эгаллади

“Supermokh Cup 2016”. 6-кун. “Бунёдкор” ярим финалда тўхтади

“Supermokh Cup 2016”. “Бунёдкор-2002” ПСЖни мағлуб этиб ярим финалга чиқди!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика