UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  44 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  20 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  177 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  69

“Supermokh Cup 2016”. “Бунёдкор-2002” ПСЖни мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Янгиликлар

“Supermokh Cup 2016”. “Бунёдкор-2002” ПСЖни мағлуб этиб ярим финалга чиқди!

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “Supermokh Cup 2016” турнири қизғин палласига кирди.

2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилар ПСЖ клуби академияси жамоаси билан тўқнаш келди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Қалдирғочлар"нинг ягона голини Жасур Жалолиддинов францияликлар дарвозасига урди. Пенальтилар сериясида 11:10 ҳисобида "Бунёдкор" рақибни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.

"Бунёдкор" академияси сўнгги йилларда анчайин ривожланишга эришгани мана шу ўйин орқали билиб олиш қийин эмас. Дунёга машҳур бўлган клуб академияси тарбияланувчиларини мағлуб этиш албатта ёқимли янгилик бўлди.


Қайд этиш керакки, Жасур Жалолиддинов турнирдаги ўзининг 9-голини уришга эришди. У “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари бўлишга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.





Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика