UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  10 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  11 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11

Суперлиганинг 3-турига 85 мингдан зиёд томошабин келди Янгиликлар

Суперлиганинг 3-турига 85 мингдан зиёд томошабин келди

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида энг яхшиси бўлди. Мазкур турдан жой олган 6 та учрашувни жами 85 209 нафар мухлис кузатиб борди.

Мавсумдаги илк турни кўриш учун стадионларга 80 570 ишқибоз ташриф буюрганди. Бунда энг кўп ишқибоз “Нефтчи” — “Насаф” ўйинига келди — 19 632.

2-турда эса ташрифлар сони камайди — 57 876. Бироқ 1 та ўйин борасидаги кўрсаткич яхшиланди ҳамда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги Тошкент дербисини 20 168 мухлис стадиондан кузатди. Бу кўрсаткич мазкур икки клубнинг ўзаро ўйинлардаги рекорд натижаси бўлди. Бунгача 2008 йилги мавсумдаги Тошкент дербисини 18 мингдан кўпроқ ишқибоз кузатиб борганди.

3-турга келиб Суперлиганинг рекорди Наманганда янгиланди. “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” жамоалари иштирокидаги ўйинни 25 300 ишқибоз стадиондан кузатди. Шу куни айрим секторларга чипталар 30 мингдан сотилган бўлса-да, стадион кассаларида бирорта ҳам чипта қолмади. Шунингдек, Намангандаги стадионга кириш истагида бўлган яна минглаб мухлислар трибуналардан жой топа олмай, “Навбаҳор”ни майдон ташқарисида қўллаб турди.

Натижада 3-турда умумий кўрсаткич янада яхшиланди. Ундан жой олган 6 та учрашувни кўриш учун жами 85 209 ишқибоз стадионга келди.

                                                 Натижалар      Томошабинлар

«Металлург» – «Қўқон-1912»        1:0              5 641

«Бухоро» -  «Сўғдиёна»                3:0              14 800

«Нефтчи – «Бунёдкор»                     0:1              18 051

«Навбаҳор» – «Локомотив»           2:0              25 300

«Пахтакор» – АГМК                       2:1              12 852

«Қизилқум»  – «Насаф»                 1:2              8 565

Жами 3-турга стадионларга тушган мухлислар сони: - 85 209 нафар

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика