UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  2 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2

Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда Янгиликлар

Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда

Суперлиганинг 7-тур учрашувларини кўриш учун жами 69 282 нафар томошабин стадионларга ташриф буюрди.

Мазкур рақам футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши давом этаётганидан дарак беради.

Ортда қолган 7 та тур давомида жами 42 та учрашув ўтказилган бўлса, уларни жами 496 862 нафар ишқибоз стадионлардан кузатиб борди.

2017 йилги мавсумда жамоалар сони 4 тага кўпроқ эди. Шундан келиб чиқиб, дастлабки 7 та турда жами 56 та ўйин ўтказилган. Мухлислар сони эса жами 306 562 нафарни ташкил қилган.

Мана шу рақамлар ҳам мухлислар сони борасида ўсиш кўзга ташланаётганидан дарак беради. Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми 7-турига қадар мухлисларнинг стадионларгача ўртача ташрифи 5 474 нафарни ташкил қилган бўлса, Суперлиганинг илк мавсумида бу кўрсаткич 11 830 нафарга етди. Яъни, ҳозирча кўрсаткич икки баробар яхшиланган.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика