Суперлигага чиққан "Турон" клуби таркибига Тожикистон терма жамоаси аъзоси қўшилди

Narzulla Saydullayev
13 дек 2020, 12:55
Келаси 2021 йилда суперлигада қатнашадиган Яйпаннинг "Турон" жамоаси Тожикистон терма жамоаси аъзоси Умаржон Шариповни таркибга қўшиб олди.

Умаржон Шарипов 2000 йил 5 - июнь куни Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида туғилган. 2017 йилдан Бохтар шаҳрининг Хатлон жамоасида ўйнамоқда. Умаржон 2020 йилги Тожикистон олий лигаси ўйинларида 17 марта майдонга тушиб 5 та голга муаллифлик қилган. Тожикистон терма жамоасидаги дебют ўйинини эса 2020 йил 3-сентябрь куни Тошкентда бизнинг терма жамоамизга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган. У ўйиннинг 83-дақиқасида захирадан Жаҳонгир Эргашев ўрнига тушган. Россиянинг www.transfermarkt.ru сайтининг ёзишича Умаржон Шариповнинг трансфер нархи 200 минг еврони ташкил қилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia