UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  126 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4

Суперлигада навбатдаги истеъфо “Бухоро”дами ёхуд “Қизилқум”?! Янгиликлар

Суперлигада навбатдаги истеъфо “Бухоро”дами ёхуд “Қизилқум”?!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан сўнг “Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков ўз аризасига биноан жамоа билан хайрлашишга қарор қилди.

Бунга сабаб сифатида россиялик мураббий “бургутлар”нинг дастлабки уч турда 1 очко жамғарганини рўкач қилди. Бизнингча Хомяковни “Андижон”ни тарк этиши биргина бу сабаб билан боғлиқ  эмас. Гарчи жамоа “Локомотив” ва “Насаф” қарши кечган баҳсларда мағлуб бўлсада, мухлисларнинг жамоа ўйинидан кўнгли тўлаётганди. Футболчилар охиригача курашаётганини билдириб, бунда мураббийнинг қўли борлигига шубҳа билдиришмаётганди. Хуллас Суперлигадаги дастлабки истеъфо “Андижон”да юз берди. 

Узун қулоқ гап-сўзларга қараганда, яқин орада “Бухоро” ва “Қизилқум” жамоаларида ҳам бош мураббий ўзгариши кутилмоқда. Гап шундаки, чемпионатнинг дастлабки учта турида ўз дарвозасидан жавобсиз учтадан тўп ўтказиб юбориш орқали, мағлуб бўлган “Бухоро” клуб раҳбарияти тожикистонлик мураббийини ишдан бўшатмоқчи. Қишки селекция чоғида ўзи истагандек таркибни шакллантиришига шароит яратиб берган “Бухоро” раҳбарияти энди Муҳсин Муҳаммадиевни истеъфога чиқаришни ўйлаб турибди. Жамоа мутасаддилари бошқарув постига маҳаллий мутахассис Жамшид Саидовни олиб келишни режалаштирмоқда. Ишқибозларга яхши маълумки, Жамшид Жалолович 2019 йилдан буён “Андижон”да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритиб келаётганди. Яқинда ушбу мутахассис ҳам Хомяков билан бирга ўз хоҳишига кўра, ариза ёзиб жамоа билан хайрлашишга қарор қилган. Бу бежиз эмасди албатта. Чунки Саидов “Бухоро” бош мураббийлигини олиш бўйича жамоа раҳбарияти билан деярл келишувга эришган. Йўқса, у иссиқ жойини совитмасди. Жамшид Саидов илгари “Бухоро”ни бошқарган ва ижобий натижаларни қайд этгани билан маҳаллий мухлисларни эътиборини тортади. Шунинг учун ҳам “Бухоро” мутасаддилари Саидовни яна бош мураббийликка қайтаришга қарор қилган кўринади. 

“Бухоро”нинг ён қўшниси бўлган Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини ҳам ишлари яхши эмас. Гарчи Ҳамиджон Актамов бошқарувидаги жамоа дастлабки икки турни ўз майдонида ўтказган бўлсада, ўз мухлислари қаршисида қимматли очколарни бой бериб қўйди. Фақат учинчи турда сафарда “Машъал” билан дуранг қайд этди. Олинган маълумотларга қараганда, яқин орада нафақат бош мураббий лавозимида балки “Қизилқум” клуби тизимида сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бошқарув постига яқиндагина “Андижон” билан хайрлашишга қарор қилган Александр Хомяков номзоди кўриб чиқилмоқда. Ундан ташқари юртимизда “Машъал”, “Насаф” ва АГМК клубларидаги  фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Виктор Кумиков ҳам “Қизилқум” клубида пайдо бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Воқеалар ривожи қандай тус олишини эса албатта кўрсатади. 

Дарвоқе, Александр Хомяков “Андижон”дан кетиши биланоқ, унга бўлган “Совчилар” кўпайиб кетганини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Россиялик мутахассисга “Навбаҳор” вакиллари ҳам алоқага чиқиб, клуб тизимида ишлаш бўйича таклиф қилган. 

Шунингдек чемпионатнин дастлабки учта турида атига 1 очко жамғарган “Сўғдиёна” клубида ҳам яқин орада бош мураббий ўзгариши кутилмоқда. Жиззахликлар раҳбарияти ҳам Хомяковга таклиф билан чиққан. Александр Андреевич, ҳозир олдида турган таклифларни атрофлича ўрганиб чиқмоқда ва катта эхтимол билан келаси ҳафтадан янги жамоасида иш бошлайди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика