UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  0 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  8 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  17 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  55 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0

Суперлигада деярли бир хил иккита супергол урган Достон Ибрагимов билан суҳбат Янгиликлар

Суперлигада деярли бир хил иккита супергол урган Достон Ибрагимов билан суҳбат

2019 йилги Суперлига баҳсларини Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Бухоро” у қадар омадли бошлай олмади.

Дастлабки учта турда жамоа ғалаба қозона олгани йўқ. Бунинг устига мана шу ўйинларда атиги бир марта рақиб дарвозаси ишғол этилди. Ниҳоят тўртинчи турга келиб “Бухоро” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Фарғонада “Қўқон-1912” таслим этилди. Мавсумни бухороликлар сафида бошлаган ярим ҳимоячи Достон Ибрагимов ҳақида кўпчилик олдин ҳам эшитган. У Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Жасур Яхшибоев билан бирга рақибларни шошириб қўйганди. Ибрагимов “Қизилқум” ва “Қўқон-1912”га қарши ўйинларда деярли бир хил ажойиб иккита гол уришга эришди. Ўзининг чап оёғи билан жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан дарвозанинг узоқ юқори бурчагига жойлаб қўйган футболчи билан суҳбатлашдик.

- Футболга кириб келишингиз ҳақида ўзингиз гапириб беринг.
- 1997 йилда Навоий вилояти Навоий шаҳрида туғилганман. Ёшлигимдан футболга қизиқишим бўлган. Бўш қолдик дегунча катта болалар билан бирга футбол ўйнардик. 13 ёшимда Навоийдаги "Сўғдиёна" стадионида футбол сир асрорларини ўрганишни бошлаганман. Гаврилов Владимир Петрович менинг футболдаги биринчи мураббийим бўлганлар. Маълум муддат шу ерга қатнаганман. Сўнгра уйдагилар мени Муборакнинг "Машъал" клуби академиясига ўтказишган. Академияда Баҳодир Шаймардонов қўл остида тахминан бир ярим йил давомида ўқидим. Кейин "Пахтакор" академиясига кўчиб ўтдим ва бу ерда Жасур Абдураимовнинг шогирдига айландим. Бир неча йил давомида шу ерда таҳсил олдим.



- Адашмасам, уч йил аввал маълум муддат Самарқандда ҳам фаолият олиб боргансиз...

- Ҳа, тўғри 2016 йилда ижара асосида Самарқанднинг "Динамо" клубида ўйнагандим. Жамоа биринчи лигада иштирок этарди. Тўғриси бу жамоадаги фаолиятимдан ўзим қониқиш ҳосил қилмаганман. Ўшанда ҳали жуда ёш бўлганман ва кам майдонга тушгандим.

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва “Пахтакор”даги собиқ устозингиз Жасур Абдураимов ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жасур Абдураимов мен учун айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли футбол мураббийи. Бу инсондан жуда кўп нарса ўрганганман. Ёш футболчиларга қандай маслаҳатлар беришни жуда яхши билардилар. Афсуски шу инсон бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган. 1997 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоада жуда маҳоратли ўйинчилар бор эди.

- Жасур ака кўп танбеҳ берармидилар?

- Ҳа албатта. Исталган мураббий менинг фойдам учун уришарди, танбеҳ берарди. Агар қайси мураббий ўз шогирдига бефарқ бўлса уни тергамайди, уришмайди ҳам. Шундай экан бош мураббий сенга танбеҳ бераяптими демак у сени янада кучайишингни ва янада яхши футболчи бўлишингни истаяпти.

- Суперлиганинг дастлабки турларида "Бухоро" гол ура олмаётганди. Учинчи ва тўртинчи турда сиз ажойиб иккита гол уришни уддасидан чиқдингиз. Эътиборлиси ҳар иккала голингиз бир-бирига деярли ўхшаш бўлди. Узоқдан аниқ зарба беришни ҳамма футболчи ҳам эплай олмайди. Бунга қандай эришгансиз?

- Узоқдан гол уришни машғулотлар самараси деб биламан. Футболчи ўз устида тинмай ишласа, меҳнат қилса албатта бунинг самарасини сезади. Голларимга келсак ўша вазиятларда омадим ҳам келди. Асосийси гол уришим эмас, асосийси "Бухоро"нинг ғалабаси. Сабаби ҳеч қачон футболчининг манфаати жамоа манфаатидан устун турмайди.


TAS-IX

 


TAS-IX Эмас



- Чет элдан қайси футболчиларнинг мухлиси бўлгансиз? Ёшликда кимларга ҳавас қилардингиз.

- Кўплаб футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиб бораман. Улар орасида испаниялик ҳужумчи Давид Вилья ва португалиялик Криштиану Роналду кўпроқ ёқади. Уларнинг узоқ масофадан аниқ ва кучли зарба беришларига қойил қоламан.

- Оилангизда сиздан олдин футболчилар бўлганми?

- Йўқ оиламда футболчилар бўлмаган. Аммо деярли барча футболни яхши кўради.

- 2019 йилги мавсумни “Пахтакор”да эмас балки “Бухоро”да бошладингиз. Ушбу клубга ўтиш қандай содир бўлди?

- "Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз жамоасига таклиф қилди ва "Пахтакор" раҳбарияти мени ижарага беришга розилик билдирди. Ҳозирда энг асосий мақсадим "Бухоро"да кўпроқ ўйин амалиётига бўлиш ва ўз тажрибамни ошириш.

- "Бухоро"да сиз учун энг яқин футболчи ким? Ким билан қолганларга нисбатан яхшироқ чиқишасиз?

- Дарвозабон Шоҳжаҳон Насимов ва ҳужумчи Мирфайз Муҳиддинов. Умуман олганда барча билан яқинмиз.

- Ҳар бир футболчининг орзуси бўлади. Кучли клубларда ўйнаш ёки қайсидир давлатларга бориш. Достон Ибрагимовнинг орзуси қандай?

- Энг олий орзуларимдан бири Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида ўйнаш.

- “Бухоро”да бу йил молиявий ҳолат ўтган йиллардагидек эмас. Таркибда ўзгаришлар катта, ёшлар кўп. Шуларни ҳисобга олган ҳолда жамоанинг ушбу мавсумдаги мақсади қандай?

- Бизга ташқи ҳолатлар таъсир қилмаслиги керак. Йил аввалида раҳбарият олдимизга совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш вазифасини қўйган. Биз футболчилар мана шу вазифани бажариш учун боримизни берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика