Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев
08 июл 2020 15:51
Янгиликлар
Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев
Coca Cola Суперлигада 8-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.
Суперлига. Саккизинчи тур рамзий терма жамоаси
Ортда қолган 8-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Андижон" аъзоси Исломжон Абдуллаевни топдик. "Бургутлар" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишди. Беллашув давомида кипер уч маротаба жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Агар у бўлмаганда андижонликлар мағлубият аламини тотишлари мумкин эди. Қизиғи, Абдуллаев ўтган турда ҳам лауреат бўлганди.
Шу тариқа, бу турда чиройли сейвлари билан жамоасини бир нечта голлардан қутқариб қолган Исломжон Абдуллаев 8-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар