Суперлига тақвимини ўзгартириб чарчамаган ПФЛ энди футзалга ўтди

Narzulla Saydullayev
4 сен 2018, 23:44
Октябрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Афғонистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳар икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этиш борасида таклиф билан чиқди. ЎФА мазкур таклифга ижобий жавоб берди ва шу тариқа 12-13 октябрь саналарида пойтахтимизда Ўзбекистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиладиган бўлди.

Терма жамоанинг ўйинлари сабаб футзал бўйича мамлакат чемпионати тақвимида кичик ўзгариш рўй берди. Захира кунлари сифатида қайд этилган 7-8 сентябрь саналарига 14-тур учрашувлари белгиланди.


14-тур
7 сентябрь

«Қизилқум» - «Металлург»
«Бунёдкор» - «Локомотив»
«Нефтчи» - «Бухоро»
«Насаф» - «Қўқон-1912»
«Пахтакор» - «Навбаҳор»
АГМК - «Сўғдиёна»

8 сентябрь
«Қизилқум» - «Металлург»
«Бунёдкор» - «Локомотив»
«Нефтчи» - «Бухоро»
«Насаф» - «Қўқон-1912»
«Пахтакор» - «Навбаҳор»
АГМК - «Сўғдиёна»


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz