UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Бундеслига. "Бавария" "Унион" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:30РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Ахмат"ни қабул қилмоқда, Файзуллаев илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:15Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 21:15Англия кубоги. "Манчестер Сити" ва "Челси" ярим финалда куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  36 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5

Суперлига. "Нефтчи" Олмалиқда "Сурхон" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" Олмалиқда "Сурхон" билан дуранг ўйнади

Теглар :  НефтчиСурхон
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Суперлига, 13-тур

29 июнь 2022 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 19:00

"СУРХОН" – "НЕФТЧИ" 1:1

Голлар: Сирожиддин Қўзиев 34', Абдул Азиз Юсупов 76'

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Акмал Ғиёсов, Александр Буров, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Сурхон": 86. Даврон Мерганов, 3. Бобиржон Акбаров, 4. Жавоҳир Соҳибов (60. Ўрал Чориев 75'), 5. Серхио Родригес, 8. Бахтиёржон Қосимов, 10. Муродбек Бобожонов, 19. Нуриддин Ҳасанов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 33. Тоҳиржон Шамситдинов (26. Улуғбек Абдуллаев 31'), 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Саидазимов (6. Жаҳонгир Аҳмадов 56').

Захира: 53.Абдумўмин Пардаев, 2. Зоир Жўрабоев, 24.Фарҳод Маматқулов, 40. Абдуғафур Ҳайдаров, 55. Шарафиддин Шобиров, 64.Самандар Қодиров.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 6.Сирожиддин Қўзиев (7.Ойбек Қиличов 85'), 13.Лутфулло Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Умар Адҳамзода (11.Иззатилла Абдуллаев 71'), 44.Дарко Станоевич, 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 9.Суннатилла Абдуллажонов, 25.Дониёр Мадаминов, 31.Марко Сарич, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Мўминжонов 14', Камрон Саидазимов 47', Даврон Мерганов 63', Умар Адҳамзода 66'

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБА! Улуғбек Ҳошимов Аброр Исмоиловга тўпни узатди, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди.

85. "Нефтчи"да ўзгариш: Сирожиддин Қўзиев ўрнига Ойбек Қиличов майдонга тушди.


84. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сурхон" футболчиси олдинга бориб дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпга Абдул Азиз Юсупов зарба берди, амма ушбу зарба ҳам ноаниқ...

81. "Сурхон"да яна бир хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Анвар Ғофуров тўпни қайтарди, сал қолганда тўп дарвоза тўридан жой олиши мумкин эди.

Абдул Азиз Юсупов чамаси 16 метрлардан зарба бериб, дарвозанинг тўрига тўпни "михлаб қўйди"!


76. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Сурхон" ҳисобни тенглаштирди!

75. "Сурхон"да ўзгариш: Жавоҳир Соҳибов ўрнига Ўрал Чориев майдонга тушди.

71. "Нефтчи"да ўзгариш: Умар Адҳамзода ўрнига майдонга Иззатилла Абдуллаев тушди.

65. Абдуллоҳ Олимовнинг жарима зарбасидан дарвоза томон йўллаган зарбасини Мерганов қайтарди.

63. Даврон Мерганов олдинга чиқиб келиб дарвоза томон яқинлашаётган Улуғбек Ҳошимовни йиқитди. 

56. "Сурхон"да ўзгариш: Камрон Саидазимов ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов туширилди.

55. Нуриддин Ҳасанов бир неча футболчини алдаб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, дарвозабондан сейв!

51. "Сурхон" жамоаси иккинчи бўлимни анчагина фаол тарзда бошлашди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушди. 

Лутфулла Тўраевнинг узатмасидан сўнг Сирожиддин Қўзиев дарвоза томон зарба бериб, гол урди!


34. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Нефтчи" ҳисобни очди!

31. "Сурхон"да ўзгариш: Тоҳиржон Шамситдинов ўрнига Улуғбек Абдуллаев майдонга тушди. 

27. Ўйин ҳарорати анчагина юқори. 

23. Аброр Исмоилов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Мерганов эса ушбу вазиятни бартараф этди.

22. "Нефтчи" жамоаси бир неча бор ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо ҳамон голдан дарак йўқ. 

13. Тўп назорати асосан "Сурхон" футболчиларида.

5. "Сурхон" бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ вазият хавфли тус олмади.

4. ЗАРБА! Тўп ноаниқ кетди!!! Сирожиддин Қўзиев пенальтидан унумли фойдалана олмади...

Мезбонлар дарвозабони "Нефтчи" ҳужумчисини жуда қўпол тарзда тўхтатиб қолди.

3. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон!

2. Илк дақиқаларини сурхондарёликлар фаол бошлади. 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика