Суперлига. Ой дарвозабони - Суҳроб Султонов
30 июн 2020 13:07
Янгиликлар
Суперлига. Ой дарвозабони - Суҳроб Султонов
"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланиб бораётган июнь ойида ички чемпионатимизнинг энг яхшиларини аниқлади.
Ушбу ойда ўтказилган 3та турдан келиб чиқиб ойнинг энг яхши дарвозабони деб АГМК клуби посбони Суҳроб Султонов тан олинди. Кипер ўтказилган учта учрашувда бешта сейвни амалга оширди ва уларнинг барчасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Кўрсатилган стабил ўйин ва 100 фоизлик натижа унга мана шундай ютуқ келтирди.
Шу тариқа, июнь ойида умуман гол ўтказмаган Суҳроб Султонов Суперлигада ойнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Суҳроб Султоновнинг АГМК таркибида июнь ойида ўтказган ўйинлари:
Coca Cola Суперлигаси, 4-тур
13.06.2020
"Қизилқум" - АГМК 0:1
5-тур, 20.06.2020
АГМК - "Сурхон" 1:0
6-тур, 27.06.2020
АГМК - "Машъал" 1:0

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар