UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23“Бавария”да Томас Тухель томондагилар ва унга қарши футболчилар ким эканлиги маълум бўлди  0 09:50“Андижон” жамоасининг жорий мавсум олдига қўйилган вазифаси маълум  0 09:24Ўтган мавсум “Қўқон-1912" дарвозасини қўриқлаган дарвозабон “Арал” билан шартнома тузди  2 08:59Аббосбек Файзуллаев жамоаси билан йирик ғалабани қўлга киритди  2 08:33Модрич Анчелоттининг таклифига жавоб қайтарди  2 08:08“Нефтчи” Нсунгуси Эффионгни қанчага сотиб олгани маълум  10 07:43Бугун “Насаф” ОЧЛ чорак финал йўлланмасини ҳал қилиши мумкин  14 06:50Чемпионлар лигаси. ПСВ - "Боруссия Д" 1:1  0 06:45Чемпионлар лигаси. "Интер" - "Атлетико Мадрид" 1:0  0 06:40АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брентфорд" 1:0  0 02:59ЕЧЛ. "Интер" "Атлетико"ни мағлуб этди, ПСВ эса "Боруссия" билан муросага келди  7 02:40АПЛ. Ҳоланднинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба туҳфа этди  6 01:16Баҳрайн терма жамоасини ОФК кубоги финалида "Насаф"га ютқазган мураббий бошқаради  3 00:59Германия Бундеслигаси мухлислар сони бўйича илк бор қуйи лигадан ортда қолди  2 00:35“Манчестер Юнайтед”нинг 37 ёшли футболчиси U-21 сафида дебют голини урди  2

Суперлига сўнгги тур интригалари. "Навбаҳор" ва "Насаф" медалсиз қолиши, "Нефтчи" 15 йилдан сўнг совриндорга айланиши мумкин (таҳлил) Янгиликлар

Суперлига сўнгги тур интригалари. "Навбаҳор" ва "Насаф" медалсиз қолиши, "Нефтчи" 15 йилдан сўнг совриндорга айланиши мумкин (таҳлил)

Суперлиганинг сўнгги тури арафасида турибмиз. Мавсум поёнига етиб бўлди. Катта карвон манзилига етиб келди.

Дўппини бир четга қўйиб мавсум ҳақида таҳлил қилишни бошлаб юборганмиз. Лекин фикрларимизга тўлиқ хулоса ясай олаётганимиз йўқ. Бунга эса сўнгги турда ҳали йўқолмаган интригалар айбдор. Охирги тур шунчаки расмиятчилик учун ўтади, десангиз адашасиз. Чемпион номи аниқ бўлгани билан бронза ва кумуш эгалари мавҳумлигича қолмоқда. 

ОКМК - "Насаф"

Олмалиқдаги ўйин турнинг безаги бўлиши шубҳасиз. Мазкур тўқнашувда мавсумни муваффақиятсиз ўтказган, танқидларга учраган ОКМК ва Қосимов қаҳрамон бўлиб кетиши ҳеч гап эмас. Ҳозирги ҳолатда очколар фарқи 2 очкони ташкил қилмоқда. Айни пайтда турнир жадвалида иккинчи ўринда кетаётган "аждарлар" мавсумни кумуш медал билан якунлаш учун ажойиб имкониятга эга. Сўнгги турда Олмалиққа келадиган "Насаф" ортга ғалаба билан қайтган тақдирда ортиқча муаммосиз "Пахтакор"дан кейинги жой билан йилни якунлайди. Биринчи даврада Қаршидаги ўйинда "Насаф" устун келган. Барча турнирларни ҳисобга олганда ОКМК 8та учрашувдан бери "Насаф"ни мағлуб эта олаётгани йўқ. "Кончилар" охирги маротаба Суперлигада 2020 йилги мавсумда рақибини мағлуб этишни уддасидан чиққан.

Суперлига 7-тур.  02.07.2020 

ОКМК - "Насаф" 2:1

Голлар: Санжар Турсунов 20, Эркин Байдуллаев 56 - Марко Станоевич 27

Ўз тарихида ҳали кумуш медалларни ютмаган ОКМК биргина ғалаба орқали бутун мавсумдаги муваффақиятсизликларни ювиб кетиши мумкин. Лекин деган томони борки, Олмалиқ жамоасининг турнир жадвалида совриндорлар сафига кириши Намангандаги водий дербисига ҳам боғлиқ. Қосимов жамоаси шунча танқидлардан кейин қаҳрамон бўлиб кетиши учун бор кучини ташлайди. 

"Навбаҳор" - "Нефтчи"

Ўз тарихида сўнгги бор 2008 йил совринли ўринларни қўлга киритган "Нефтчи" бу мавсумда жуда яхши таассурот қолдирди. Виталий Левченко шогирдлари 21-тургача Суперлигада мағлубиятсиз кетаётганди. Мазкур ўйиндан сўнг кичик инқироз ва йўқотилган очколар жамоани чемпионлик кураши, кучли учликдан узоқлаштирди. Аммо Левченко шогирдларида қилган меҳнатларини самарасини кўриш, мавсумни юқори нотада якунлаш имкони ҳамон йўқолмаган. Бунинг учун "Нефтчи" эртага "Навбаҳор"ни енгиши шарт бўлади. Айни дамда очколар ўртасидаги фарқ 2тани ташкил қилмоқда. Ҳаттоки дуранг ҳам меҳмонларнинг зарарига ишлайди. "Нефтчи" учун эса бу аламли. ОЧЛда муваффақиятли юришни давом эттираётган "лочинлар"ни дуранг ҳам пастга тушишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки тўртинчи ўриндаги ОКМК билан очколардаги фарқ 1та. "Нефтчи" охирги бор "лочинлар"ни меҳмонда 2011 йил енгган. Ойбек Нурбоев ва Шерзод Ҳакимовнинг голлари "Нефтчи"га ғалаба келтирганди. Биринчи даврадаги ўйинда томонлар 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекган. 

Суперлига. 13-тур. 20.06.2011

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:2

Голлар: Ойбек Нурбоев 30, Шерзод Ҳакимов 78

Чемпионлик ва кубокни бой берган Самвел Бабаян йўқдан кўра қабилида кучли учликда қолишга уринади. Бироқ йўқотишлар ўрнини қандай тўлдиради, билмадим. "Навбаҳор" - "Нефтчи" -  учрашувида мезбонлар сафида майдонга тушмайдиган футболчилар рўйхати: 

1.Даврон Ҳошимов - жароҳат

2.Шаҳбоз Жўрабеков - жароҳат 

3.Жасур Яхшибоев - клубдан кетган

4.Иброҳим Йўлдошев - дисквалификация

5.Жамшид Болтабоев - дисквалификация

6.Лука Чермель - дисквалификация

Суперлигада илк бор саудиялик ҳакамлар

Намангандаги ўйинни саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўзбекистон чемпионатлари тарихида илк бор ҳакамликда Саудия Арабистони тажрибаси синовдан ўтказилади. Бунгача Суперлигада икки бор, Ўзбекистон кубогида бир бор амирлик ҳакамлар ишлаган. Суперлигага 5 йилдан сўнг ўйинда хорижлик ҳакам таклиф қилинди. Бунда ҳолат охирги бор 2018 йилги мавсумда рўй берган. "Пахтакор" - "Локомотив" ўйинини Алиризо Фағони бошқарган бўлса, "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувига бахрайнлик Наваф Шукрулло жалб қилинган. 

"Навбаҳор" - "Нефтчи"
Бош ҳакам
: Сами Алжурайс
Ёрдамчилар: Муҳаммад Алабкари, Файсал Ал Қахтони
Захира ҳаками: Акмал Раҳимов
VAR: Султон Аҳарби
АVAR: Баҳтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шоҳрух Саид

Аввалги йилларда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалида

Аммар Ал Жунайби (БАА)

2014. "Локомотив" - "Пахтакор" 1:3

Фарид Али Марзуки (БАА)

2010. "Пахтакор" - "Насаф" 2:0

Юсеф Ал-Марзук (Кувайт)

2010. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 0:0

Наваф Шукрулло (Бахрайн)

2018. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

Алиризо Фағони (Эрон)

2018. "Пахтакор" - "Локомотив" 1:1

Ким Донг Жин (Жанубий Корея)

2014. "Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1 (Ўзбекистон кубоги финал)

Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)

2017. "Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1 (Ўзбекистон кубоги финал)


Расмиятчилик учун ўтадиган ўйинлардан интрига излаб 

"Андижон" - "Бухоро"

Бу йил кутилганиданда муносиб иштирок этган "Андижон" олтинчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. "Бургутлар" шу тариқа Суперлигада 2010 йилдан кейинги энг яхши натижасини қайд этиши ёки такрорлаши мумкин. Ўша мавсум жамоа 14та жамоа орасида 7-ўринни банд этганди. Мавсум кашфиёти Рубин Хебай учун мазкур ўйиннинг аҳамияти  юқори. Легионер форвард Драган Черан билан бир хил 12та гол урган. "Андижон" ўз ўйинини биринчи ўтказишини ҳисобга олсак, Черан рақобатчисидаги вазиятни билган ҳолда майдонга чиқади. Хебай кўпроқ гол урган ҳолда Чераннинг 4 йиллик гегемонлигига барҳам бериши эҳтимоли бор. 

"Қизилқум" - "Турон"

"Турон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши, "Қизилқум" ўтиш учрашувида "Қўқон-1912" билан куч синашиши аниқ бўлиб улгурган. "Турон" Навоийга қандай таркиб билан бориши қизиқтирмоқда. Яйпанликлар сафини 7-8 нафар футболчи тарк этган. Охирги чора U-21 таркиб билан келиб ҳурмат учун мавсумни шунчаки тугатиб қўяди. 25-турдан сўнг жамоанинг охирги турда майдонга чиқиши ҳам сўроқ остида қолаётганди. 

"Сўғдиёна" - "Сурхон"

Бу ўйин ҳам расмий мақомдаги ўртоқлик ўйинидек ўтади. "Сурхон" олтинчи ўринни эгаллаш ва Нимелини тўпурар қилиш учун ҳаракат қилади. Нимелининг ҳисобида 11та гол мавжуд. Термизликлар 2019 йилги мавсумдаги натижасини такрорлаши мумкин. "Андижон" билан очколар тенг, ўзаро ўйинларга кўра олтинчи ўринда кетмоқда. 

"Пахтакор" - "Бунёдкор"

Александр Крестинин учун "Бунёдкор"даги сўнгги учрашув. Шацкихда эса таркибдаги етакчиларга дам бериш ва қолган футболчиларни синаб олиш имконияти. Икки жамоада ҳам босим йўқлиги учун томошабоб ўйин гувоҳига айланишимиз мумкин. Қизиқ факт, "қалдирғочлар" "Бунёдкор" стадионида сўнгги бор 2018 йил "Пахтакор"га 3 очко совға қилган. 2019, 2020, 2021 йилги мавсумларда жамоа "шерлар" устидан ғалаба қозонган. Ўтган йилги ўйин эса "Жар" стадионида ўтказилган. 

"Металлург" - "Олимпик"

Бу ўйин ҳам ҳеч нарсага таъсир ўтказмайди. Қайсидир жамоа ғалаба қозонганда ҳам турнир жадвалида катта сакрашни амалга оширмайди.

Суперлигада ким тўпурар бўлади?

Ҳозирги ҳолатда Черан ва Хебай бир хил 12та, Нимелида 11та гол борлигини кўриб турибсиз. Агарда эртага 3та футболчида ҳам бир хил кўрсаткич қайд этилса, ПФЛ барчасини тўпурар, деб эълон қилади. Бундай ҳолат чемпионатимизда 2010 йилда юз берган Носир Отақўзиев (ОКМК), Алишер Холиқов ("Нефтчи") 13тадан тўп киритган ҳолда тўпурарлар пойгасида қўшҳокимлик ўрнатишган. 2003 йил Марсель Идиаттулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 26та, 1999 йил Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24та, 1998 йил Игорь Шквирин, Миржалол Қосимов ("Пахтакор") 22та, 1996 йил Жафар Ирисметов ("Дўстлик"), Олег Шацких ("Навбаҳор") 23тадан гол билан тўпурар сифатида мавсумни якунлаган. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

+5   
30 ноя 17:22:32
Тулкин Тиркашев
ОКМК-Насаф ўйинига ҳам хориждан ҳакам чақириш керак эди.
+4   
30 ноя 18:32:19
Abdu
Neftchi ertaga sani Namangan stadiyonidan qollab quvvatleymiz olga Fargona
+4   
30 ноя 17:40:52
CHAMPION RM
OLDINDAN FOL OCHMAYMAN LEKIN NEFTCHINI G'ALABASINI NIYYAT QILAMAN
+4   
30 ноя 17:24:34
FC NEFTCHI FANAT FCB
Олға Нефти!!!!
+3   
30 ноя 19:32:04
Узбек футболи
Тўпурарлар бахсида Нимелли ғолиб бўлса адолатли бўларди(агар охирги турда ўзини кўрсата олса) , чунки мавсум давомида стабил ўйин кўрсатиб Сурхонда жуда катта хажмда иш бажарди. Жуда мехнаткаш футболчи экан.
+2   
30 ноя 19:22:29
CHAMPION RM
Ali Muhammad фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхши нийят лекин Нефтчи Турон билан эмас Навбахор бидан уйнайди Навбахор хам ухлаб утирмайса керак. Аслида Кучлиги ютсин нима фарки бор дурранг иккаласига керак эмас. Тахмин киламан 2:1 Навбахор фойдасига
XA DO'STIM NEFTCHI PAXTAKORNI IKKI MARTA YUTDI NAVBAHOR ESA DURANGA XAM ERISHA OLMADI SIZ AYTGANDEK BU FUDBOL KUCHLIGI YUTSIN ( TAXMIN EMAS NIYYAT QILING)
+2   
30 ноя 18:37:31
Аллаёров Ёдгор
olğa nasaf 4 chi kumush medal sari kubok xam 4ta buldi.
+1   
30 ноя 21:07:46
bekhzodsaidov
Eng qizig'i 2 va 4 o'rindagi jamoalarning o'zaro o'yinidan ko'ra 3 va 5 o'rindagi jamolarning o'yiniga xorijlik hakamlar tayinlanishi va bu o'yin juda muhim ekanligi ta'kidlandi. Bu PFL yoki UFA tomonidan yil davomida qilingan ayblarni yuvish yoki o'zlarini oqlash uchun qilingan ishdek manimcha. Navbahor va Neftchi bahsidanda muhimroq o'yinlar shu paytgacha o'tib ketdi. Afsus. Bizda faqat biror ko'ngilsizlik bo'lsa keyin chora ko'riladi, lekin oldini olish degan gap yo'q.
+1   
30 ноя 20:25:39
Inte
Navbaxorga boramiz. Fargonadan. Butta ortiqcha bilet beraman Fargonadan keladigan odam bolsa sovga
+1   
30 ноя 19:32:02
Узбек футболи
Тўпурарлар бахсида Нимелли ғолиб бўлса адолатли бўларди(агар охирги турда ўзини кўрсата олса) , чунки мавсум давомида стабил ўйин кўрсатиб Сурхонда жуда катта хажмда иш бажарди. Жуда мехнаткаш футболчи экан.
+1   
30 ноя 19:08:51
Nasaf O‘zbekiston kelajagi
25 turdan so‘ng 12 ta to‘p kiritgan o‘yinchi to‘purar bo‘lgani achinarli hol. Undan ham yomoni barchasi xorijliklar. Terma jamoa zarariga ishlaydigan vaziyat. Afsus normalli xujumchimiz yo‘q.
+1   
30 ноя 17:54:43
NMB
Керак булмаган вактда федерациянинг кахрамонлиги. Эртарок каерда эдинг. Агар хакикат уйинлар булганда, бу йилги чемпионат ёнаётган эди. Мухлислар бн стадионлар портлаётган эди. Хамма ёкни синдиришди. Мухлиссиз чемпионат афзал курилди. Бу турда масалан манга умуман кизиги колмади. Яна уша чемпионлар, ОЧЛ ва ЖЧ шармандалик. Яна кейинги йил шу ахвол. Жавраб жавраб биз зерикмадик. Каргиш ва нолишлардан каттаконлар зерикмади.
+1   
30 ноя 17:27:20
Тулкин Тиркашев
Насаф учун ўзлари ҳам, Нефтчи ҳам дуранг ўйнаса зўр бўларкан.
   
01 дек 17:08:57
bekhzodsaidov
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Р. Эрматов водийга борганида навбаҳор - нефтчи ўйинига ҳорижлик ҳакамлар тайинланишини въада қилган эди. Шунинг учун ҳорижлик ҳакамлар бошқаришади. Бошқа гап йўқ!
Bundan xabarim yo'q ekan
   
01 дек 07:12:03
Азамат Одилов
bekhzodsaidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eng qizig'i 2 va 4 o'rindagi jamoalarning o'zaro o'yinidan ko'ra 3 va 5 o'rindagi jamolarning o'yiniga xorijlik hakamlar tayinlanishi va bu o'yin juda muhim ekanligi ta'kidlandi. Bu PFL yoki UFA tomonidan yil davomida qilingan ayblarni yuvish yoki o'zlarini oqlash uchun qilingan ishdek manimcha. Navbahor va Neftchi bahsidanda muhimroq o'yinlar shu paytgacha o'tib ketdi. Afsus. Bizda faqat biror ko'ngilsizlik bo'lsa keyin chora ko'riladi, lekin oldini olish degan gap yo'q.
Р. Эрматов водийга борганида навбаҳор - нефтчи ўйинига ҳорижлик ҳакамлар тайинланишини въада қилган эди. Шунинг учун ҳорижлик ҳакамлар бошқаришади. Бошқа гап йўқ!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика