UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  21 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  3 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  142 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум"га ютқазди. Станисавлевичдан гол ва иккита пас Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум"га ютқазди. Станисавлевичдан гол ва иккита пас

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.


ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ - 1:3
28 май 2022 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Илья Ильин, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 29, - 0:1 (Александар Станисавлевич). Пол Комолафе 52, - 0:2 (Александар Станисавлевич). Александар Станисавлевич 60, - 0:3 (Алишер Саноев). Жавоҳир Сидиқов 82, - 1:3 (Анвар Ҳожимирзаев).

"Қўқон-1912": 1. Музаффар Абдуллаев, 5. Славко Лукич (70. Билолхон Тошмирзаев, 53), 8. Санъат Шихов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 11. Мўминжон Мелиев (27. Анваржон Хожимирзаев, 46), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Шаҳзодбек Нурматов (7. Жамшид Ҳасанов, 69), 33. Иван Йосович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 12. Нодиржон Ашурматов, 21. Исломжон Абдуллаев, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 20. Муроджон Комилов, 22. Сардоржон Евтовқўзиев, .

"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станиславлевич (29. Габриел Гонзало, 70), 14. Файзулла Қамбаров (88. Артём Дмитриев, 87), 17. Салим Мустафоев (25. Азизбек Усмонов, 70), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 43. Паул Комолафе (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 90+4), 87. Алишер Саноев (18. Жасур Азимов, 87).
Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Абдувосидхон Абдурашидов, 5. Тимур Набиев, 77. Азаматхон Максумов, .

Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов 23.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:3

90+4. Ўзгариш. "Қизилқум". Комолафе ўрнига Абдуалимов тушди

90+4. ЗАРБААААААААААААААа! Иван Йосович бирга бир вазиятда зарба берди, "Қизилқум"ни дарвоза тўсини муқаррар голдан қутқарди! 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди...

87. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Алишер Саноев ўрнига Жасур Азимов, Файзулла Қамбаров ўрнига Артём Дмириев майдонга тушди.

82. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқов 1:3! Ҳожимирзаевдан тўпни қабул қилиб олган Жавоҳир ажойиб гол урди! 




76. УХХХ! Хожимирзаев рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқ деди

71. ЗАРБА! Қувондиқ Рўзиевдан кучли ва аниқ зарба, Нестеров тўпни қайтарди! 

70. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Салим Мустафоев ўрнига Азизбек Усмонов, Александр Станиславлевич ўрнига Габриел Гонзало майдонга тушди.

69. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Жамшид Ҳасанов майдонга тушди.

67. ЗАРБА! Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди..

60. ГООООООООООООООООООООООЛ! Александар Станисавлевич 0:3! Саноев узатган тўпни Станисавлевич дарвозага йўллади! 




56. ЗАРБАААА! Бурчак тўпидан кейин Тўхтахўжаев дарвозага зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди! 

53. УХХХХХ! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми, Нестеров бир амаллаб тўпни қайтарди, кейинги зарба ноаниқ кетди!

53. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Лукич ўрнига Тошмирзаев тушди

52. ГОООООООООООООООООООООЛ! Станиславлевичнинг қанотдан узатган тўпини Комолафе дарвозага йўналтирди. Дарвозабон ҳар қанча уринмасин тўпни қайтара олмади - 0:2.



49. УХХХХ! Хавфли вазият! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми...Нурматов зарба бера олмади, Қамбаров тўпни олиб қўйди! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Мелиев ўрнига Хожимирзаев тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45+1. ЗАРБА! Санжар Шоаҳмедовнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

38. УХХХ! Комолафе ҳозир бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 

29. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов 0:1. Ҳаводан Станисавлевич узатган тўпни Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади! 





23. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Ойбек Рустамов

22. Қанотдан узатилган тўпни Шихов боши билан дарвозага йўналтирди. Нестеров осонлик билан тўпга эгалик қилди...




15. ЗАРБА! Комолафе-Абдухолиқов комбинациясидан кейин Темурхўжанинг ерлатиб узоқ бурчакка йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

6. Мезбонларнинг илк хавфли ҳужуми... Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Санъат Шихов яқин масофадан ноаниқ йўллади.



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика