UZ

Сўнгги янгиликлар

08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  2 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  4 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  10 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  2 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1

Суперлига. Иккита пенальти, қизил карточка: "Пахтакор" Навоийда қийин ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. Иккита пенальти, қизил карточка: "Пахтакор" Навоийда қийин ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси

18-тур

ҚИЗИЛҚУМ – ПАХТАКОР - 2:3

Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 19:30

Ҳакамлар: Рустам Чориев, Александр Сидоров, Шоҳруҳ Аъзамов, Комилжон Расулов  

VAR ҳаками: Найим Қосимов  

AVAR: Акмал Ғиёсов  

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Бекзод Арипов 

Голлар: Диёр Холматов 14, - 0:1 (Фарруҳ Сайфиев). Одилжон Ҳамробеков 25, - 0:2 (Диёр Холматов). Ислом Кенажбоев 42 пенальти, - 1:2. Сардор Собирхўжаев 78, - 1:3 (Фарруҳ Сайфиев). Акаки Шулая 90+7 пенальти, - 2:3.

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Муродбек Раҳматов (79.Диёрбек Раҳматиллоев, 76), 10.Ислом Кенжабоев, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 23.Шерали Жўраев (4.Илҳомжон Ваҳобов, 46), 25.Азизбек Усмонов, 30.Исломжон Тошпўлатов (7.Даврон Анваров, 56), 44.Жўрабек Маннонов, 77.Гиорги Кухианидзе (28.Акмалжон Музаффаров, 82), 92.Марко Симоновски (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 56).

Захира: 22.Артём Макосин, 2.Бахтияр Гургенов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 38.Абдухолиқ Турсунов, .

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (9.Михал Кухарчик, 84), 10.Драган Черан (2.Беҳруз Асқаров, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 86), 27.Сардор Собирхўжаев (40.Кими Мерк, 84), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтью Стинворден (88.Шаҳзод Азмиддинов, 69), 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 36.Павел Павлюченко, 4.Достонбек Турсунов, 20.Ҳожимат Эркинов, 77.Дилшод Саитов, .

Огоҳлантиришлар: Шерали Жўраев 24, Одилжон Ҳамробеков 32, Азизбек Турғунбоев 37, Акаки Шулая 73, Пўлатхўжа Холдорхонов 90. 

Четлатиш: Шаҳзод Азмиддинов 90+4.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+7. ЎЙИН ТУГАДИ, "Қизилқум" - "Пахтакор" 2:3

90+7. ГОЛ! АКАКИ ШУЛАЯ! Пенальтидан гол уриб ҳисобни қисқартирди 2:3

90+4.  ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Шаҳзод Азмиддинов дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун

90+4. ПЕНАЛЬТИ! "Пахтакор" дарвозаси томон! 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Пўлатхўжа Холдорхонов

86. Ўзгариш. "Пахтакор". Банашак ўрнига Холдорхонов тушди

84. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Собирхўжаев ва Турғунбоев ўрнига Кими Мерк ва Кухарчик тушди

82. Ўзгариш. "Қизилқум". Кухианидзе ўрнига Музаффаров тушди

78. ГОЛ! САРДОР СОБИРХЎЖАЕВ! Ҳимоячи тўпни Илёсовга узатишда хато қилди, Банашак тўпни Сайфиевга қолдирди, Сайфиев эса Собирхўжаевга оширди, Сардор бўш дарвозани осонгина ишғол қилди - 1:3.

76. Ўзгариш. "Қизилқум". Раҳматов ўрнига Раҳматиллоев тушди 

73. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Акаки Шулая

69. ЗАРБА! "Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Ҳамдамовнинг узатган тўпини Собирхўжаев дарвозага йўллади, Илёсов тўпни қайтаришга эришди!

69. Ўзгариш. "Пахтакор". Жароҳат олган Стинворден ўрнига Азмиддинов тушди

67. УХХ! Стинворден кутилмаганда тўпни олдириб қўйди, Ғиёсов Қувватов билан бирга бир чиқиб кетаётганида Ҳамробеков тўпни қайтаришга эришди!

65. Зарба! Яна Ваҳобовнинг зарбасидан кейин Қувватов ўз ўрнида!

63. ЗАРБА! Ваҳобовнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасидан кейин Қувватов тўпни қийинчилик билан қайтарди!

57. УХХХ! Ғиёсов бирга бир вазиятга чиқиб бориб кучли зарба йўллади. Қувватов "Пахтакор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди..

56. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Тошпўлатов ва Симоновски ўрнига Анваров ва Ғиёсов тушди

56. УХХ! Холматов узатгани тўпни Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади, устунга тегиб дарвозага борган тўпни Илёсов қийинчилик билан ушлаб олди. Қўшимчасига ўйиндан ташқари ҳолат бор экан.

53. Хавфли вазият! Шулая бурчакдан узатган тўпни Тарасов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Черан ўрнига Асқаров тушди

46. Ўзгариш. "Қизилқум". Жўраев ўрнига Ваҳобов тушди



45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:2

45+1. ЗАРБА! Сардор Собирхўжаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтарди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

43. ЗАРБА! "Пахтакор"нинг тезкор жавоби, Ҳамдамов оширган тўпни Черан яқин масофадан аниқ зарба бера олмади

42. ГОЛ! ИСЛОМ КЕНЖАБОЕВ! Жуда кучли зарба билан гол урди, Қувватов тўп йўналишини топганди, аммо зарба кучидан уни тўса олмади - 1:2

41. ПЕНАЛЬТИ! "Пахтакор" дарвозаси томон. Ҳамдамов Акаки Шулаяни йиқитгани учун

40. "Қизилқум"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан Шулая олдинга борди ва икки рақибни алдаб зарба берди, зарба кучсиз чиқди

38. Хавфли вазият! "Қизилқум" ҳужумчиси Марко Симоновски рақиб жарима майонига кириб зарба берди, Ҳамробеков тўп йўлига тўғаноқ бўлди

37. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Азизбек Турғунбоев

32. "Қизилқум"да жарима тўпи, Шерали Жўраевнинг йўллаган зарбаси жуда юқоридан кетди

32. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Одилжон Ҳамробеков

25. ГОЛ! ОДИЛЖОН ҲАМРОБЕКОВ! Диёр Холматовнинг жаримадан узатган тўпини Ҳамробеков боши билан дарвозага йўллади - 0:2

24. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Шерали Жўраев

20. Акаки Шулаи ўнг қанотдан олдинга борди ва Ҳамробековни алдаб ўтди, Сайфиев уни қўполлик билан тўхтатди. Бурчакка яқин жойдан белгиланган жарима тўпидан наф чиқмади.

14. ГОЛ! ДИЁР ХОЛМАТОВ! Чап қанотдан Сайфиев узатган тўпни Холматов бир ҳаракат билан дарвозага йўллади - 0:1

10. Дастлабки 10 дақиқада дарвозалар олдида хавфли вазиятлар яратилгани йўқ.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:30да бошланади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика