UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди

Теглар :  НефтчиШўртан
Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.

“Нефтчи” — “Шўртан" 4:0 (ТУГАДИ)

24.05.2025, 19:00

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Валентин Коваленко

ВАР ҳаками: Иброҳим Исмоилов

АВАР ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: Боян Цигер (Аброр Исмоилов) 45+2, 1:0, Жамшид Искандеров 65, 2:0, Иброҳимҳалил Йўлдошев (Жамшид Искандеров) 82, 3:0, Билолхон Тошмирзаев 84, 4:0

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 21. Мухсин Убайдуллаев (34. Фарруҳ Сайфиев,46), 20. Анвар Ғофуров, 4. Боян Цигер, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Аброр Исмоилов ( 9. Шохруҳ Гадоев, 76), 11. Қувондиқ Рўзиев (77. Билолхон Тошмирзаев, 60), 5. Икром Алибоев, 14. Жамшид Болтабоев (17. Муҳаммадали Ғиёсов, 66), 10. Жамшид Искандеров, 22. Тома Табатадзе (32. Зоран Марушич, 46)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 28. Нодир Каримов,  66. Дониёр Валиев,

"Шўртан": 1. Шохруҳ Эшбўтаев (35. Шерзодбек Абдураимов, 46), 3. Шохжаҳон Султонмуродов, 4. Улуғбек Худойбердиев, 6. Сирожиддин Қўзиев, 8. Шахбоз Нуриддинов, 10. Темур Мамасидиқов (11. Далер Шарипов, 71), 15. Жўрабек Маннонов, 24. Дониёржон Нарзуллаев, 33. Бекжон Раҳматов (77. Асадбек Саитхонов, 71), 45. Ғанишер Қодиров (14. Аброрбек Тошқўзиев,19), 55. Азизбек Пирмуҳаммадов.

Захира: 5. Миркомил Абдураззоқов, 7. Бекзод Сувонов,   19. Нуриддин Ҳасанов, 27. Чориёр Турсунқулов, 99. Камрон Саидазимов.

Четлатиш: Жўрабек Маннонов ("Шўртан") 4

 ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. ГОЛ. Айтганимиздек захирадан майдонга тушиб фаол киришиб кетган Билолхон Тошмирзаев жарима майдончаси ичига келган тўпни дарвозага киритиб юборди.

82. ГОЛ. Жамшид Искандеровнинг пасини Иброҳимҳалил Йўлдошев олис масофадан гол билан якунлади. Кучли ва аниқ зарба, чиройли гол. 

82. Билолхон Тошмирзаев олдинда фаол ҳаракат қилмоқда.

76. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Аброр Исмоилов ўрнига Шохруҳ Гадоев тушди.

71. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Бекжон Раҳматов ўрнига Асадбек Саитхонов, Темур Мамасидиқов ўрнига Далер Шарипов тушди

66. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Жамшид Болтабоев ўрнига Муҳаммадали Ғиёсов тушди.

65. ГОЛ. Супер гол. Жамшид Искандеров жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвоза тўрига тушириб қўйди. Бу ҳақиқий индивидуал маҳорат самарасидир. 

63. УХ. Бир киши кам "Шўртан" қарши ҳужумда "Нефтчи"ни жазолаши мумкин эди. Биринчи зарбани Эргашев қайтарди, кейинги зарба ноаниқ кетди.

60. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Қувондиқ Рўзиев ўрнига Билолхон Тошмирзаев тушди.

59. "Нефтчи"дан навбатдаги ҳужум. Зоран Марушич қулай позицияда дарвозани эмас дарвозабонни мўлжалга олди. 

57. ЗАРБА. Энди эса Иброҳимҳалил Йўлдошев омадини синаб кўрди. Дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни дарвозага йўллашда суст ҳаракат қилишди.

52. ЗАРБА. Жамшид Болтабоев рақиби дарвозасини кучли зарба билан нишонга олиб кўрди. Якун самарасиз.

48. ЗАРБА.  "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг зарбаси хавфли чиқди, тўп эса дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

46. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Мухсин Убайдуллаев ўрнига Фарруҳ Сайфиев, Тома Табатадзе ўрнига Зоран Марушич тушди.

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Шохруҳ Эшбўтаев ўрнига Шерзодбек Абдураимов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+5. Биринчи бўлим якунланди. 

45+5. Гол инобатга олинди.

45+2. ГОЛ. Мезбонлар ниҳоят ҳужумларини гол билан якунлади. Аброр Исмоиловнинг "Шўртан" жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Боян Цигер дарвозага йўллади. Ҳакамлар ВАРни эшитмоқда

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

32. "Шўртан" ҳам олдинга ўтди, бурчак тўплари самарасиз якунланди.

30. ЗАРБА. Мухсин Убайдуллаев бурчак тўпидан сўнг боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвозанинг ёмон томонидан кирди. 

29. Аброр Исмоиловнинг узатмаси дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Дарвозабон тўпни қайтарди. 

28. ЗАРБА. Жамшид Искандеровнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

19. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Ғанишер Қодиров ўрнига Аброр Тошқўзиев тушди.

18. Устунлик "Нефтчи" томонида. "Шўртан" эса яхши ҳимоялана оляпти.

14. ЗАРБА. Қувондиқ Рўзиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

4. ЧЕТЛАТИШ. Хушнуд Суюнбоев ВАРда вазиятни ўзи кўргач қарорини ўзгартирди. Жўрабек Манноновга қизил карточка кўрсатилди.

4. Бош ҳакам ВАР монитори олдига кетди. 

3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Учрашувнинг илк дақиқаларидан "Шўртан" футболчиси Жўрабек Маннонов огоҳлантирилди. У "Нефтчи" футболчиси Йўлдошевга қарши қўпол чиқиб келди. 

- Ўйинга старт берилди.

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика