UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Суперлига. "Нефтчи" "Металлург"ни йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" "Металлург"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.




Coca-Cola Суперлига. 10-тур

"Нефтчи" – "Металлург" - 3:0

22 май 2022 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони, 18:00.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлалов, Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Сирожиддин Қўзиев 71, - 1:0 (Суннатилла Абдуллажонов). Аброр Исмоилов 88, - 2:0 (Улуғбек Ҳошимов). Улуғбек Ҳошимов 90+1, - 3:0 (Аббос Ғуломов).

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 9.Суннатулла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 44.Дарко Станоевич, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев (11.Иззатилла Абдуллаев, 66) (7.Ойбек Қиличев, 90+3), 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 8.Шерзод Каримов, 31.Марко Сарич, 76.Фаҳриддин Муҳаммадов. 

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 6.Худойшукур Сатторов (15.Зоҳид Абдуллаев, 86), 8.Саламат Қуттибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев (18.Фозил Мусаев, 46), 11.Дамир Темиров, 14.Аброр Тошқўзиев, 16.Жасур Холтўраев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 74), 30.Иброҳим Ибрагимов (7.Ислом Исоқжонов, 74), 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 99.Владимир Вагин, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 26.Ҳакимхон Аламхонов, 80.Фаррух Иброҳимов.

Огоҳлантиришлар: Аббос Ғуломов 24,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. Ўйин тугади. "Нефтчи" "Металлург" устидан йирик ғалабага эришди!

90+1. ГОООООООООООООООООООООЛ! Улуғбек Ҳошимов 3:0. Ғуломовнинг узатган тўпидан кейин Ҳошимов бирга бир вазиятга қочиб кетди ва Лобановни ҳам алдаб ўтиб гол урди!



90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

88. ГОООООООООООООООООООООЛ! Аброр Исмоилов 2:0! Ўнг томондан Улуғбек Ҳошимов узатган тўпни Исмоилов бирга бир вазиятда дарвозага йўллади! 



86. Ўзгариш. "Металлург". Сатторов ўрнига Абдуллаев тушди

75. ЗАРБА! Аброр Исмоиловнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

74. Ўзгаришлар. "Металлург". Ғофурбеков ва Ибрагимов ўрнига Тошпўлатов ва Исоқжонов тушди

71. ГООООООООООООООООООООЛ! Сирожиддин Қўзиев 1:0! Ўнг томондан Абдуллажоновнинг ҳаводан узатган тўпини Қўзиев боши билан Лобанов қўриқлаётган дарвозага йўллади! 




66. Ўзгариш. "Нефтчи". Убайдуллаев ўрнига Иззат Абдуллаев тушди

65. Жамоалар кетма-кет ҳужум ташкил этишмоқда, тўп майдон марказида деярли ушланиб тургани йўқ

62. Дамир Темировдан яна хавфли зарба, бироз ноаниқ

53. Тошқўзиев яна бир жарима тўпи ишлади, жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Иброҳим Ибрагимов ноаниқ тарзда йўллади

50. УХХХХ! "Металлург"дан ажойиб ҳужум, Ғофурбековнинг зарбасидан кейин Тўраев тўпни қайтарди, дарвоза қаршисида турган Холтўраев эса зарба бера олмади! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Металлург". Ўринбоев ўрнига Мусаев тушди



45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБАААА! Дамир Темировнинг ўзи жарима тўпини амалга оширди, Тўраев тўпни ушлаб олди 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

45. Дамир Темировга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Металлург"да яна жарима тўпи...

40. ЗАРБААА! Шаҳзодбек Ғофурбековдан кучли зарба, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

33. "Металлург" гол урди, аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди ва гол инобатга олинмади. Такрорий лавҳада ўйиндан ташқари ҳолат борлиги яққол кўринди 

27. ЗАРБААААА! Тошқўзиевдан кучли зарба, Тўраевдан сейв! 

26. Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Металлург" жарима зарбасини амалга оширади.



24. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Аббос Ғуломов

19. ЗАРБА! Шаҳзод Убайдуллаевнинг жаримадан тепган тўпини Александр Лобанов эгаллаб олди.

14. ЗАРБАА! Забиҳилло Ўринбоевдан кучли ва аниқ зарба, Акбар Тўраев ўз ўрнида

10. Энди "Металлург"да жарима тўпи, Аброр Тошқўзиевнинг зарбаси анча кучли ва ноаниқ бўлди.

4. "Нефтчи"да жарима тўпи, берилган зарбадан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди!



1. Ўйин бошланди! 



- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика