Суперлига. "Навбаҳор" – "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)
19 авг 20:10
Янгиликлар
Суперлига. "Навбаҳор" – "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)
Суперлига
16-тур
Навбаҳор Гиорги Никабадзе - 17' Суперлига. 16-тур 19/08/2024, 19:30
Бунёдкор Андрия Филипович - 8'
"Навбаҳор" – "Бунёдкор" 1:1 (LIVE)
Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30
Голлар: Гиорги Никабадзе (Жамшид Искандеров) 17' – Андрия Филипович (Темурхўжа Абдухолиқов) 8'
Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдураимов, Ҳусан Худойбердиев
Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов
VAR: Акмал Раҳимов
AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Равил Шаяхмитов
Комиссар: Ойбек Юнусов
"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 8.Сияваш Ҳақназари, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 55.Комил Тожиддинов, 77.Аброр Исмоилов.
Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 7.Азим Аҳмедов, 12.Саидазамат Мирсаидов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 17.Руслан Жиянов, 27.Жаҳонгир Турсунов, 71.Наврўзбек Иминжонов, 88.Асад Жўрабоев.
"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата, 41.Андрия Филипович, 57.Амир Тўрақулов, 77.Музаффар Олимжонов.
Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 8.Фране Чирьяк, 10.Расул Йўлдошев, 17.Оллоберган Каримов, 49.Фарруҳ Қодиров, 65.Аҳмадулло Муқумжонов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 74.Луис Качорри, 92.Носир Абдусаломов.
Огоҳлантириш: Музаффар Олимжонов (2).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус!
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
44. "Навбаҳор" ҳимоядан бошлаб ҳужум бошлашга киришди. Якунда Фарруҳ Сайфиевнинг узатмасидан кейин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
41. "Бунёдкор" бўлим охирида фаолликни бироз оширди, аммо конкрет вазиятлар йўқ.
38. Зарба! Филип Ивановичнинг узоқдан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.
37. Зарбааа! Ҳақназарининг хавфли зарбасини Любич қайтарди!
36. Искандеровдан пас қабул қилиб олган Аброр Исмоилов тушунарсиз узатмани амалга ошириб, тўпни Любичга топшириб қўя қолди.
34. Уууух! Музаффар Олимжоновнинг ерлатиб амалга оширган қулай паси "Навбаҳор" вакили томонидан ўз вақтида қайтариб қолинди.
31. "Бунёдкор"нинг учрашувдаги дастлабки бурчак зарбасидан сўнг тўп мезбонлар ҳимоячилари томонидан бартараф қилинди. Бунгача наманганликлар 5 марта "корнер" олишга улгуришди.
28. Ууух! Гиорги Никабадзенинг паси ва Жамшид Искандеровнинг айланма зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.
27. "Бунёдкор" бугун омадини фақат қарши ҳужумлардан изламоқда.
23. Ууух! Ҳақназаридан чалғитувчи ҳаракатлар ва зарба! Марин Любич ўз ўрнида!
22. Зарбааа! Ҳақназарининг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
20. "Навбаҳор" ҳужумларни тиндиргани йўқ. Сергей Лушчан чиройли футбол тарафдори бўлган мутахассис ва у жамоасидан ҳам шуни талаб қилаётгани яққол кўзга ташланмоқда.
17. ГОЛ! "Навбаҳор" орадан 9 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди! Никабадзе – гол муаллифи! У Жамшид Искандеровнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини бош билан дарвозага йўналтирди – 1:1!
14. "Навбаҳор" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужум ташкил этишга уринмоқда.
10. VAR офсайди билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқди ва голни инобатга олди.
8. ГОЛ! "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якун топди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг қулай узатмасидан кейин Андрия Филипович дарвозани ишғол қилди – 0:1!
5. Аброр Исмоилов ўнг қанотдан олдинга бориб, анча ноаниқ узатмага муаллифлик қилди.
2. Музаффар Олимжонов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
1. Учрашувга старт берилди!
Фикрлар
Ярими сарик ярими яшил.кандай зур майдон эди худди купкари утказилганга ухшаб колибди