UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  8 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Суперлига. “Навбаҳор” биринчи зарбда тиззасигача, иккинчи зарбда эса белигача пастга тушди Янгиликлар

Суперлига. “Навбаҳор” биринчи зарбда тиззасигача, иккинчи зарбда эса белигача пастга тушди

Сарлавҳага жиддий эътибор бериш шарт эмас. Шунчаки “Навбаҳор” Жиззахдаги шок ҳолатидан кейин қанчалик шўнғигани бугун эътиборимизда бўлади.

Бир тур аввал ҳам Наманган клуби Чемпионлик йўлида кураш олиб борувчилар қаторида эди. Яъни, юқори зонада бешинчи жамоа бўлиб турганди. “Сўғдиёна” майдонидаги қандайдир 10 дақиқа эса клубни нафақат Жон сақлаш пайидагилар қаторига туширди, балки шу зонанинг хавфли йўлагига ҳам киритиб қўйди.

Бу фақатгина 6-турдан кейинги ҳолат. Бўлиниш фақатгина 22-турдан кейинги ҳолатга кўра оптимал вариантга келади. Ҳозир эса “Бунёдкор”нинг марказий ўйинлардаги натижасига қойил қолишдан бошқа чора йўқ. Юқори олтиликнинг 4 та жамоаси билан ўйнаб улгурган “қалдирғочлар” жами 10 очко ишлаб олди.

Чемпионлик йўлида

Бунёдкор      4          3          1          0          8:3      10

Насаф            2          1          1          0          4:2      4

Бухоро          3          1          0          2          3:6      3

Пахтакор      3          1          0          2          2:3      3

АГМК             2          0          1          1          2:3      1

Металлург    2          0          1          1          2:4      1

“Қўқон-1912” эса “Навбаҳор”нинг қўшни бўлишидан манфаат кўрди. Бир тур аввал жамоанинг “Навбаҳор”га қарши ўйини ҳисобда ўчириб турилганди. Бу сафар эса шунинг ҳисобига қўқонликларда ўсиш кўринди.

Ва энди “Нефтчи”га разм солинг. Қуйи олтилик вакилларига қарши 1 тагина ўйинда иштирок этган экан. Демак, унинг жуда кучсизлиги борасида фикр билдиришга ҳали эрта. Чунки у юқори олтиликда бораётган клублардангина мағлуб бўлаётган экан. Бундан чиқди, ўз қўшниларига қарши ўйинларда балки бирор яхши натижадан умид қилса бўлар...

Жон сақлаш йўлида

Қўқон-1912  3          2          1          0          4:1      7

Локомотив   3          1          1          1          4:3      4

Сўғдиёна       3          1          1          1          4:5      4

Навбаҳор      3          1          0          2          4:4      3

Қизилқум     3          1          0          2          3:6      3

Нефтчи          1          0          1          0          0:0      1

Муаллиф :
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика