UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  140 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  9 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  3 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Теглар :  Қўқон-1912Насаф
Coca-Cola Суперлига 24-тури доирасида қолдирилган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Coca-Cola Суперлига. 24-тур
15 ноябрь, душанба
14:00 НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 3:1 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Отабек Қосимов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Ҳусайин Норчаев 10 - 1:0, Баҳром Абдураҳимов 57,  - 2:0, Алибек Давронов 67 - 3:0, Андрей Сидоров 74 - 3:1

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов (15. Жўрабек Маннонов, 69), 18. Баҳром Абдураҳимов ( 7. Дониёржон Нарзуллаев, 58) (50. Шоҳмалик Комилов, 74), 19. Ҳусайин Норчаев (99. Андрия Калудерович, 69), 20. Суҳроб Нуруллоев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич

Захира: 13. Азамат Соийбов, 6. Муродбек Раҳматов,  28. Садор Саъдуллаев, 70. Абубакр-Ризо Турдалиев,71. Жасур Жумаев 

"Қўқон-1912":  96. Исломжон Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 4.Илхомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич (14.Авазхон Маматхўжаев, 63),10.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов,15.Ойбек Рустамов, 18.Анвар Хожимирзаев ( 99.Андрей Сидоров, 46) 22.Муҳаммаданас Ҳасанов ( 19.Суҳроб Бердиев, 63), 33.Иван Йосович, 91.Якуба Бамба

Захира: 1.Музаффар Абдуллаев, 11.Мўмин Мелиев, 23.Александр Мерзляков, 70.Мурод Холмуҳаммедов,

Огохлантириш: Анвар Хожимирзаев 28

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Илҳом Ваҳобов ўрнига Александр Мерзляков тушди. 

81. ЗАРБАААААА. Суҳроб Нуруллоев яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. 

74. ЎЗГАРИШ. "Насаф", жароҳат олган Дониёр Нарзуллаев ўрнига Шоҳмалик Комилов тушди. 

74. ГООООООООЛ. "Қўқон-1912" учрашувда ҳисобни қисқартирди. Аваз Маматхўжаевнинг пасини Андрей Сидоров боши билан голга айлантирди. 

69. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов, Ҳусайин Норчаев ўрнига Андрия Калудерович тушди. 

67. ГОООООООООЛ. Бурчакдан оёғига келиб тушган тўпни Алибек Давронов дарвозага аниқ тепди. Ҳимоячи жамоасидаги илк голини урди. 

63. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Славко Лукич ўрнига Аваз Маматхўжаев, Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди. 

58. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди. 

57. ГОООООООООООЛ. Дилшод Саитовнинг юқорилатиб жарима майдончасига узатган тўпини Баҳром Абдураҳимов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. 

52. Ғолиб Ғайбуллаевнинг зарбаси аниқ чиқмади. 

46. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Анвар Хожимирзаев ўрнига Андрей Сидоров тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБААААААААА. Суҳроб Нуруллоев марказда тўпни қабул қилиб олди, бир ҳимоячини алдади ва зарба берди. Ислом Абдуллаевдан сейв. 

40. Учрашувда темп юқори. Жамоалар футбол ўйнашмоқда. Икки жамоа ҳам ҳужмкор очиқ ўйинга ўтишди. 

39. ЗАРБААА. Анвар Хожимирзаев йўллаган зарба йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди .

37. ЗАРБААААААААААА. Шерзод Насруллаев тўпни рақибдан олиб қўйиб тезкорлик билан олдинга ўтиб жарима майдончасига узатди. Ҳусайин Норчаевнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

34. ЗАРБААААААААААА. "Қўқон-1912" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Асадбек Собиржоновнинг зарбасини Умиджон Эргашев қийинчилик билан қайтарди.

32.  ЗАРБААА. Ҳусайин Норчаевнинг зарбаси аниқ чиқди. 

28. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912", Анвар Хожимирзаев Дилшод Саитовга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

23.  ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ. "Қўқон- 1912"  бурчак зарбасидан сўнг кескинлик яратди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг бурчакдан берган пасини Умиджон Эргашев қўллари билан уриб юборди. Қайтган тўпни Анвар Хожимирзаев дарвозага йўллади. Зарба эса ноаниқ. 

15. Ойбек Бозоров ўнг қанотдан ҳимоячилар ва дарзабонни алдаб ўтиб тўпни жарима майдончасига узатди. Баҳром Абдураҳимовни боши билан берган зарбасини Исломжон Абдуллаев осонликча ушлаб олди. 

10. ГООООООООООООООЛ. Марко Станоевичнинг бурчакдан юқорилатиб берган узатмасини Ҳусайин Норчаев ўз услубида боши билан дарвоза тўрига туширди. Тўп дарвозанинг юқори бурчагига йўлланди. 

7. Суҳроб Нуруллоевнинг бурчакдан йўллаган узатмаси тўғридан-тўғри дарвозага келиб тушди. Бироз аниқлик етишмади. 

4. ЗАРБАААААААААААА. Меҳмонлар кескин вазият юзага келтирди. Жарима зарбасидан йўлланган тўп дарвоза устунига тегди. Зарбани Муҳаммаданас Ҳасанов берганди. 

3. УХХХХХХХХХХ. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯТ. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Алибек Давронов боши билан дарвозанинг пастки қисмига зарба берди. Дарвозабон маҳоратини кўрсатди. 

2. Майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда. 

Ўйинга старт берилди. 

- Учрашув бошланмоқда.  

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика