UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Барселона" "Арсенал" ҳимоячиси Бельеринга қизиқмоқда  0 17:12Ўзбекистонда Мираброр Усмонов хотирасига U-16 терма жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда Япония, Эрон ва Тожикистон меҳмон бўлади  0 16:54Зидан "Жирона"да иш бошлаши мумкин  4 16:28Бернарду "Барселона"га ўтишни хоҳлаётганига қарамай, трансферни талаб қилмайди  1 16:04"Аякс" Мексика терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади  0 15:40Де Йонгнинг қиз ўртоғи Барселонадан кетишни хоҳламаяпти. Улар шаҳарда ярим ҳимоячи билан яхши мослашишган  3 15:18"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:52Olamsport: UFC Маҳмуд Мурадовнинг жангини расман эълон қилди, Ислом бирдамлиги ўйинларида медалларимиз сони ва бошқа хабарлар  0 14:44"Интер" "Барселона" собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:20Дефо "Тоттенхэм"га қайтди  3 14:10Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - Пахтакор" ёхуд Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви  11 13:57"Атлетико" футболчиси "Брондбю"га ўтади  0 13:52Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин"  46 13:33Рэшфорд ушбу ёзда ПСЖга ўтмайди  1 13:10"Барселона" Ла Лига мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Улар орасида янги ўйинчилар йўқ  30

Суперлига. "Локомотив"нинг дурангсиз сериясига чек қўйилди, "Металлург" эса яна ўзи севадиган натижага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив"нинг дурангсиз сериясига чек қўйилди, "Металлург" эса яна ўзи севадиган натижага эришди

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Металлург" — "Локомотив" учрашуви якунланди.

Coca-Cola Суперлига. 

13-тур

"Металлург" — "Локомотив" 1:1

30 июнь 2022 йил. Бекобод. "Металларг" марказий стадиони. 19:00.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Никита Мустафин

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Бахтиёр Ширинов

Голлар: Али Абдураҳмонов (90+4), Дамир Темиров (90+5-пенальтидан)

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Саламат Қуттибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Жасур Холтўраев, 83), 11.Дамир Темиров, 14.Аброр Тошқўзиев, 18.Фозил Мусаев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов (7.Ислом Исоқжонов, 67), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 80.Фаррух Иброҳимов.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 99.Владимир Вагин, 3.Акбар Абдирасулов, 5.Аббос Отахонов, 19.Эргаш Исмоилов, 23.Абдулвосид Восиджонов, 26.Ҳакимхон Аламхонов, 28.Носиржон Абдусаломов.

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Исломжон Қобилов, 6.Алишер Салимов (20.Жалолиддин Жумабоев, 78), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 9.Жавоҳир Алижонов (18.Али Абдураҳмонов, 74), 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 64), 27.Ислом Рашидхонов (24.Шерзод Комилов, 78), 34.Анваржон Алижонов (19.Этаме Жероме, 64), 44.Самуэль Опех.

Захира: 12.Шоҳруҳ Исоқов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Жавоҳир Абдуалимов, 98.Маъруф Жумаев

Огоҳлантиришлар: Иброҳимов (27)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Мазкур баҳсда Оқил Абдубарноев сизни зериктирмасликка ҳаракат қилди. Кўришгунча!

90+9. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Темиров ҳисобни тенглаштирди! Тўп дарвоза тўрини титратиши биланоқ ҳакам ўйин якунланувчи ҳуштагини чалди.

90+6. Бекободда дув-дув гап! "Локо" дарвозасига пенальти белгиланди! "Локомотив" шодлиги 1 дақиқа ҳам давом этмадия!

90+5. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдураҳмонов жаримадан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Хайрият, армонсиз ўтадиган бўлдик.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Талабалар лапшаси тайёр бўладиган вақтча сабр қиламиз.

85. Қутибоев бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, аммо...

84. Исоқжоновнинг зарбасини Жероме тўсиб қолди ва "авария"га учради.

83. Мезбонларда ўзгариш: Жасур Холтўраев Забиҳилло Ўринбоевни алмаштирди.

78. "Локо"да сўнгги икки ўзгариш: Шерзод Комилов Ислом Рашидхонов, Жалолиддин Жумабоев эса Алишер Салимов билан жой алмашди.

77. Шу пайтгача дуранг ўйнамаган "Локомотив"нинг бугун шунақа натижа кўрсатаётганига қаранг. Лекин мезбонлар тенгликни яхши кўради. Иккала жамоанинг ўзлари ҳам зерикдиёв гол урилмаганидан.

74. "Темирйўлчилар"да ўзгариш: Али Абдураҳмонов Жавоҳир Алижонов ўрнига ўйинга қўшилди.

72. Салимовнинг узатмасига Краучнинг ҳам бўйи етмасди.

67. "Металлург"да ўзгариш: Шаҳзоджон Неъматжонов энди бемалол нафас ростлаши мумкин, Ислом Исоқжонов ўзини кўрсатишга уриниб кўради.

64. "Локомотив"да ўзгаришлар: Муҳаммаданас Ҳасанов Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ўрнига, Этаме Жероме эса Анваржон Алижонов ўрнига майдонга тушди.

61. Неъматжоновнинг зарбаси космос томон йўл олди, менимча.

57. ЗАРБА! Темиров бор кучу, аламларини ўнг оёғига жамлаб, зарба йўллади, бироқ у ўйлаган режанинг охири бошқача якунланди. 

56. Лобанов ёнида турган тўпни ушлагиси келмасдан рақибига ичида "келақол, келақол" деб қўйди. Рақиб яқинлашгач, тўпни маҳкам ушлаб олиб, "Мен сени ҳеч кимга бермайман" деди. 

54. "Локомотив" футболчилари танаффусда танбеҳнинг зўрини эшитишган кўринади, иккинчи бўлимдаги навбатдаги хавфли вазиятни юзага келтирди.

51. "Локомотив" ҳужуми бесамар якунлади, клуб устози бошини чангаллаб қолди.

48. "Металлург"да стандарт вазият юзага келди. Ўринбоевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрини безовта қилишни истамади.

46. Иккинчи бўлимни қизил рангли либос кийган меҳмонлар бошлаб берди.

Биринчи бўлим якунланди. Зерикиб қолмадингиз деган умиддаман.

45+2. Меҳмонлар футболчиси ҳужум чоғи йиқилди. Ҳакам унга қараб, "Турақол ўрнингдан, йигитча" ишорасини қилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Темировга нисбатан бироз қўпол ўйин намойиш этилди. Мезбонлар мураббийи "ҳэй" дедию, оператор уни тасвирга олаётганини кўриб, жим бўлиб қолди. 

43. "Локо" футболчиси рақиб дарвозаси ортида турган баннерни нишонга олди.

40. "Локомотив" футболчиси финт орқали рақибини алдайман деб ўзини-ўзи алдаб қўйди. 

38. Ўринбоев аниқ зарбалар статистикасини бойитди, бироқ аниқ таблодаги ҳисобни қимирлатадиган уриниш бўлмади.

36. Мезбонлар Алижоновни умбалоқ ошишга мажбур қилди, жарима зарбаси белгиланди. Мухторовнинг жарима зарбаси аниқ чиқмади.

34. "Локомотив"да кетма-кет икки ҳужум юзага келди, афсуски, уларнинг ҳеч бири хурсандчиликка сабаб бўлмади. 

32. "Локомотив" футболчисига нисбатан марказда қўполлик ишлатилди. Темиров тўпни бергиси келмай-келмай "олэй" деб узатди.

28. Мухторов "Мана йиқитганларинг учун" дея "жонли девор"ни тўп билан савалади.

27. Ҳакам рақибини ҳужум пайти чалгани учун Иброҳимовга қуёш рангидаги карточка кўрсатди.

26. "Металлург" футболчиларининг бурчакдан узатмасини "Локо" дарвозабони узун қўллари билан эгаллаб олди.

24. Футболчилар чанқоғини босиб олмоқда. Бу об-ҳавода музқаймоқ сингари эриб кетай деяпти одам.

22. "Металлург" футболчисининг зарбаси неча метр юқори кетганини лангарчўпда сакрайдиган спортчилар чамалаб айтолса керак.

20. Қутибоев зарба бераётганда дарвоза кўзига четроқда кўринди шекилли, узатмадан сўнг ҳужумчилар севадиган нуқтадан аниқ зарба беролмади.  

18. Абдужалилов хато қилишига бир баҳя қолди. Юраги "шув" этиб кетдиёв "Локо" посбонининг.

17. "Локомотив" футболчиси нариги қанотда қуёшга термулиб турган шеригига тўп оширди, жамоадоши тўпни қувлаб-қувлаб етолмади.

15. "Металлург" футболчиси алдангани учун рақибидан аламини олди. Жарима зарбаси. 

13. Сатторов олисдан қўрқинчли зарба йўллашга шайланиб, зарба берди ҳам. Аммо унинг оёғи тўпдан кўра ҳавони кўпроқ савалади.

11. Ўйин бир текисда ўтмаяпти. Тўп уёқдан буёққа, буёқдан уёққа сарсон-саргардон бўлиб кетди. Марказда ўтирган томошабинларнинг бўйинлари оғриб кетган бўлса керак. 

8. Темиров чап қанотдан турнирнинг энг чиройли голларидан бирини ургиси келди, унинг зарбасига анча аниқлик етишмади.

6. Лобанов қўли билан отган тўп майдон марказидан нарига ўтди. Оёғида бунчалик узоққа теполмаса керак.

4. ЗАРБА! Неъматжонов қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи эди, аммо унинг орзуси кейинроқ амалга ошадиган бўлди.

"Металлург" кўк, "Локомотив" қизил рангли либосда ҳаракат қилишади.

1. Учрашув бошланди.

Катта эҳтимол билан телеэкран орқали ОФК кубоги учрашувини томоша қилсангиз керак, шу боис мазкур учрашувни матнли кўринишда ўқиб боришингиз мумкин. Умид қиламизки, ушбу баҳс эсноқ тутишингизга сабаб бўлмайди.

Стадион учрашув ўтказишга шай, сизчи, кузатишга тайёрмисиз?

Учрашув 19.00 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+6   
30 июн 19:33:12
Timur Red Moscow
Matnli translatsiyaga gap bulishi mumkinmas qoyil!!! Tasonno!
+3   
30 июн 21:13:24
user
Ajoyib translatsiya. Qolganlariniyam shunaqa yumor bilan sharhlashda davom etish kerak.
+3   
30 июн 20:52:26
Марко ван Бастен
Матнли трансляцияга гап йўқ зўр
+3   
30 июн 20:46:14
Shovruq88
Assalomu alaykum dostlar.Shu sharhlagan bola kim matnlini!!Yorvoradida lekin!!Iltimos bilganlar aytvorsin!!Azaldan kuzatamanda shu bolani!!Qoyil lekin!!!
   
30 июн 23:59:14
Diyorbek Mirzo
Translatsiyaga gap yuq
   
30 июн 23:58:53
Diyorbek Mirzo
Translatsiyaga gap yuq
   
30 июн 22:50:39
Shovruq88
Oqilbek sizni eslab qolamiz!!Ishlarizga omad!Tvda ham kutamiz!Sport tv sizga juda muhtoj
   
30 июн 21:04:33
Хакикатгуй
Пенальти йук эди. Бизни шархловчилар нега шархловчилик килишар экан факат туп унга оширилди, аут, бурчак тупи, коида бузилди дейишгами. Кеча хам пахтакор бунедкор уйинидаги Охирги дакикада пенальти белгиланмасдан олдин пенальти 100% йук деганди шархловчи. Шархловчиларимиз Туп бошка футболчида булса хам умуман бошка уйинини фамилиясини этишгами. Сал мухокама узини куриши буйича Пенальти бормиди йукмиди шуни гапирсин. Пенальти 2 сабаб да хам йук эди. 1-си офсайд яккол бор эди туп Локо уйинчисига тегмасдан уйинчига боради. 2-си хужумчи тупни тепиб булгандан кейин дарвозабон Билан тукнашди.
   
30 июн 20:58:19
Саид Афзал
Пенальти йўқ эди, оффсайд бор эди...
   
30 июн 20:41:20
Хакикатгуй
Жасур Холтураев бошкача хужумчида. Чемпионатимизда кам нимагадир заменада утиради.
-1   
30 июн 18:28:35
Davronov Nodirbek
Olg'a mettalurg lokoyam ochiq futbol oynidi bizga mos raqib vaqt chozorm8di yotvolb(olimpicga oxwab. Olga bekobod
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика