Суперлига-2021. Майдонга тушмаган легионерлар
14 апр 2021 15:22
Янгиликлар
Суперлига-2021. Майдонга тушмаган легионерлар
Coca Cola Суперлигасининг 5 та тур учрашувлари ортда қолди.
Маълумот учун, Суперлиганинг жорий мавсумида иштирок этаётган 14 клуб 45 нафар легионерни рўйхатдан ўтказган. Улардан 42 нафари аллақачон майдонга тушиб, ўз жамоаларига ёрдам беришга улгурди. Фақат 3 нафар легионер ҳозирча 1 дақиқа ҳам ўйнамаган:
1. "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович. "Трансфермаркт" портали сербиялик 30 ёшли голкиперни 250 минг еврога баҳоламоқда.
2. "Турон" ярим ҳимоячиси Умаржон Шарипов. "Трансфермаркт" портали тожикистонлик 20 ёшли футболчини 200 минг еврога баҳоламоқда.
3. "Металлург" футболчиси Андрей Шипилов. "Трансфермаркт" портали россиялик 21 ёшли ҳимоячини 125 минг еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар