UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  0 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  0 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  12 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  11 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  2 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  5 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  63 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  13 14:29МЮ Каземирога клуб топди   5 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  10 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  9 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  39

Суперлига. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"ни енгиб, муддатидан аввал ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"ни енгиб, муддатидан аввал ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Локомотив

Суперлига. 23-тур

01/11/2024, 16:00

1
:
0
Тугади

Насаф

Акмал Мозговой - 73'

45'
90'
35'  Иван Рогач
58'  Абдулазиз Абдурашидов (Анзур Исмоилов)
79'  Жасур Ҳакимов (Константин Базелюк)
79'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Рустам Холназаров)
83'  Шодиёр Шодибоев (Собит Синдаров)
83'  Сардор Абдунабиев (Қувончбек Абраев)
86'  Собит Синдаров
46'  Дилшод Комилов (Зафармурод Абдураҳматов)
73'  Акмал Мозговой
73'  Ойбек Бозоров
79'  Бобир Абдихолиқов (Валентино Юэл)
79'  Зоран Марушич (Марко Станоевич)
90'  Шароф Муҳитдинов (Шаҳзод Акрамов)
90'  Стефан Чолович (Дониёр Нарзуллаев)

"Локомотив" - "Насаф" 0:1
1 ноябрь 2024 йил. Тошкент вилояти, "Дўстлик" стадиони. 16:00
Бош ҳакам:
Аҳрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов
VAR ҳаками: Эдита Миробидова
АVAR ҳаками: Адҳам Рихсибоев
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов
Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: 0:1 — 73, Акмал Мозговой (Ойбек Бозоров).

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов (55.Анзур Исмоилов, 58), 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (28.Қувончбек Абраев, 83), 10.Шодиёр Шодибоев (27.Собит Синдаров, 83), 15.Жасурбек Ҳакимов (11.Константин Базелюк, 79), 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (72.Рустам Холназаров, 79), 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 70.Абубакрризо Турдиалиев.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 9.Темур Мамасидиқов, 33.Иброҳимжон Қурбонов, 35.Азизбек Абдумажитов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшод Комилов (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 6.Мурод Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобир Абдихолиқов (23.Куач Юэл, 79), 14.Шароф Муҳитдинов (44.Шаҳзод Акрамов, 90), 19.Стефан Чолович (21.Дониёр Нарзуллаев, 90), 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (88.Марко Станоевич, 79), 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Жавоҳир Сидиқов, 24.Сардорбек Баҳромов.

Огоҳлантириш: Собит Синдаров (86).

Четлатиш: Иван Рогач (35).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Насаф "таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

86. Катта тезликда кетаётган Куачни йиқитган Синдаров огоҳлантирилди.

83. "Локо" яна икки ўзгаришга қўл урди.

82. Хавфли вазият! Чоловичнинг суперзарбасидан сўнг Абдужалилов суперсейв намойиш этди.

79. Иккала жамоа таркибида иккитадан ўзгариш амалга оширилди.

73. ГОЛ! Мозговойдан супер-мупер гол! Мозговойдан чемпионлик голи! Рақиб жарима майдонида кўкси билан тўпни қабул қилиб олган "Насаф" ярим ҳимоячиси чалқанча услубда рақиб дарвозасини ишғол қилди!


69. Хавфли вазият! Абдураҳматовнинг узатмасидан сўнг Абдихолиқов бу сафар аниқ зарба йўллади, бироқ "Локомотив" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

64. Марушич рақиб посбони билан бирга-бирп вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Абдужадидов тўпга чиқиб бориб, уни эгаллаб олди.

62. Муҳиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасининг юқорисидан ўтиб кетди.

58. "Локомотив"да ўзгариш: Абдурашидов ўрнига Исмоилов майдонга туширилди.

57. Абдурашидов ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

54. Абдурашидов рақиб футболчисини алдаб ўтаётганда "Насаф" футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

51. Бозоровнинг зарбаси рақиб ҳимоячилари теккан ҳолда майдонни тарк этди.

49. Хавфли вазият! Бурчак узатмасидан сўнг Абдихолиқов ўта яқин масофадан ўнг оёқда аниқ зарба йўллай олмади. Бу Бобир билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

49. Мозговойнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Кичинга тегиб, йўналишини ўзгартирганолда майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф" битта ўзгариш амалга оширди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Комилов ўнг қанотдан узатмага бош билан зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади.

41. Хавфли вазият! Абдихолиқов Мозговойнинг пасидан сўнг чап оёқда зарба йўллади, аммо унга аниқлик етишмади.

35. "Локомотив" ҳимоячиси  Иван Рогач ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди. Унинг қандай сўзлар айтгани бизга номаълум. Эҳтимол, ҳақоратли сўз ишлатган бўлиши мумкин.

34. Меҳмонларнинг кетма-кет зарбалари дарвозага қадар етиб бормаяпти.

30. "Насаф" футболчиси томонидан узоқ масофадан йўлланган зарбани Абдужалилов қайтарди.

28. "Насаф" томонидан амалга оширилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди.

21. Муҳиддиновнинг чап қанотдан жарима майдонига узатмаси кўнгилдагидек чиқмади. "Локомотив" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

18. Мезбонлар томонидан чап қанотдан узатилган тўпни Неъматов эгаллаб олди. Ҳакимов шикастланган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

12. Хавфли вазият! Мезбонлар томонидан ажойиб комбинация натижасида Ҳасанов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ у шериги томонидан узатилган тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйгани боис Неъматов тўпни эгаллаб олди.

9. Мозговойнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

7. Яна бир хавфли вазият! Бозоровнинг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонида турган Абдихолиқов тўхтатмасдан зарба йўллади, зарбага бироз аниқлик етишмади.

6. Хавфли вазият! Кичиннинг қўпол хатосидан сўнг тўпни олиб қўйган Бозоров бўш дарвозани ишғол қилишга тайёр турган Абдихолиқовга пас берди. Сўнгги лаҳзада Абдурашидов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.


4. "Насаф" футболчилари томонидан амалга оширилган бурчак узатмасини мезбонлар ҳимоячиси қайтарди.

1. Ўйин бошланди. "Локомотив" оқ, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика