UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  0 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Суперлига. Ҳасанов энг яхши ёхуд 21-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. Ҳасанов энг яхши ёхуд 21-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Қўқон-1912" клуби бу тур ўз майдонида амалдаги "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Қўқонликлар мавсумдаги энг чиройли ғалабаларидан бирини айнан шу турда қўлга киритишди ва 2003 йилдан буён илк бор "Пахтакор"ни таслим қилди. Шу боис Бахтиёр Ашурматов championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Локомотив" бу тур Бекободда "Металлург" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Дарвозани Жавоҳир Илёсов эгаллади ва бир қатор сейвлар билан жамоаси жонига оро кирди. Айнан унинг сейви ва тўп узатишидан кейин "Локомотив" пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 21-турнинг энг яхши дарвозабони Жавоҳир Илёсов бўлди.  



Бу турда "Қизилқум" ҳужумчиси Элгужа Григалашвили "Турон" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





"Қўқон-1912" сафида "Пахтакор"га қарши баҳсда Муҳаммаданас Ҳасанов жуда фаол ўйнади. Битта гол уришдан ташқари битта голга ассистентлик қилди. Шу тариқа, Муҳаммаданас Ҳасанов championat.asia талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика