Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади
13 мар 15:20
Янгиликлар
Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади
Бухоро шаҳридаги стадион мавсумга ўз вақтида тайёр бўлмагач, "Бухоро" клуби ўз рақибларини Тошкентдаги "Жар" стадионида қабул қилишга мажбур бўлмоқда.
Қайд этиш керак, "Жар" стадионидан, шунингдек, "Пахтакор" футбол клуби ҳам фойдаланиб келмоқда. Эндиликда Олимпиада—2028 йўлида ташкил этилган "Олимпик MobiUz" жамоаси ҳам Пролига ўйинларини "Жар" стадионида ўтказиш истагини билдирди ҳамда стадион билан имзоланган шартномани Лигага тақдим этди. Ассоциация ва Лига келишуви бўйича, Пролига апрель ойида старт олиши, "Бухоро" клуби эса унга қадар ўз шаҳрига қайтиши лозим эди. Бироқ февралда бўлгани каби, Бухородаги стадион март якунига қадар ҳам тайёр бўлмаслиги ойдинлашди.
Шундан келиб чиқиб, "Бухоро" 4 апрель кунига режа қилинган Суперлига 4-тури доирасидаги "Бунёдкор" клубига қарши беллашувни рақиби майдонида ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар