UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   51 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   39 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Суперлига. ОКМК "қалдирғочлар"ни "Бунёдкор" собиқ сардорининг голи эвазига мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК "қалдирғочлар"ни "Бунёдкор" собиқ сардорининг голи эвазига мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилди

"Бунёдкор" – ОКМК баҳси Суперлига 17-турини якунлаб берди.

Суперлига

17-тур

Бунёдкор

Суперлига. 17-тур

27/08/2024, 18:00

1
:
0
Тугади

ОКМК

Авазбек Ўлмасалиев - 86'

45'
90'
46'  Азизбек Тўлқинбеков (Расул Йўлдошев)
64'  Андрия Филипович (Музаффар Олимжонов)
75'  Темурхўжа Абдухолиқов (Луис Качорри)
75'  Усмонали Исмоналиев (Аҳмадилло Муқумжонов)
90'  Нажмиддин Нормуродов (Миржаҳон Мираҳмадов)
67'  Саидафзалхон Аҳроров (Шоҳруҳ Гадоев)
67'  Клейди Даци (Азиз Холмуродов)
84'  Миржамол Қосимов (Нодир Абдураззоқов)
84'  Рубен Санчез (Михаэль Клепач)
86'  Авазбек Ўлмасалиев
86'  Нодир Абдураззоқов

"Бунёдкор" – ОКМК 0:1 

27 август. Тошкент вилояти. "Дўстлик" стадиони. 18:00

Гол: Авазбек Ўлмасалиев (Нодирбек Абдураззоқов) 86'

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

VAR: Равшан Абдувоҳидов 

AVAR: Эдита Миробидова 

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 4.Нажмиддин Нормуродов (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 90+1), 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 8.Фране Чирьяк, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (74.Луис Качорри, 75), 22.Усмонали Исмоналиев (65.Аҳмадулло Муқумжонов, 75), 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата, 41.Андрия Филипович (77.Музаффар Олимжонов, 64), 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқинбеков (10.Расул Йўлдошев, 46).

Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 17.Оллоберган Каримов, 78.Тохир Тўхтасинов, 93.Александр Зевадинов.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (77.Нодирбек Абдураззоқов, 84), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчес (19.Михаел Клепач, 84), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Клейди Даци (18.Азиз Холмуродов, 67), 15.Ойбек Рустамов, 21.Саидафзалхон Ахроров (22.Шоҳруҳ Гадоев, 67), 28.Арихиро Сентоку.

Захира: 1.Валижон Раҳимов, 5.Гиорги Папава, 13.Элдорбек Бегимов, 27.Али Абдураҳмонов, 30.Аброр Саримсоқов.

Огоҳлантириш: Авазбек Ўлмасалиев (86).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. "Бунёдкор"да ўзгариш: Нормуродов ўрнига Мираҳмадов ўйинни тугатиб қўяди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГОЛ! Абдураззоқовнинг узатмасидан сўнг Авазбек Ўлмасалиев бош билан гол урди ва футболкасини ечиб нишонлагани учун сариқ карточка олди.

85. Зарбаааа! Ҳозиргина майдонга тушган Клепачдан кучли зарба ва Любичдан қойилмақом сэйв! 

84. ОКМКда 2 та ўзгариш: Санчес ўрнига Клепач, Қосимов ўрнига Абдураззоқов баҳсни давом эттиради.

82. ОКМК кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, аммо ҳозирча самарасиз. 

78. Уууух! Шаҳбоз Жўрабеков қулай позицияга чиқиб бориб, кучли зарба берди, аммо ноаниқ. 

75. "Бунёдкор"да 2 та алмаштириш: Абдухолиқов ўрнига Качорри, Исмоналиев ўрнига Муқумжонов ўйинга қўшилди. 

73. "Бунёдкор" жарима зарбасига эга бўлди. Расул Йўлдошевнинг ичкарига узатмасидан кейин Авазбек Ўлмасалиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

67. ОКМКда 2 та алмаштириш: Ахроров ўрнига Гадоев, Даци ўрнига Холмуродов майдонга тушди. 

64. "Бунёдкор"да алмаштириш: Филипович ўрнига Олимжонов тушди. 

62. Филиповичга тиббий ёрдам зарур, шекилли. У майдонга ўтириб олган. 

58. Даци томон узатма етиб келди, қулай вазият эди, аммо ҳужумчи тўпни бўйсундиришда қийналди. 

54. Жавоҳир Илёсов антиқаҳрамонга айланишига оз қолди, у тўпни узоқлаштираман деб уни Андрия Филиповичга топшириб қўйди. "Бунёдкор" аъзоси бундан фойдалана олмади ва тўпни ОКМК дарвозабонининг ўзига тепди... 

49. Рубен Санчес ҳимоячини алдаб, ичкарига кириб борди, аммо унинг паси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

46. "Бунёдкор"да ўзгариш: Тўлқинбеков ўрнига Йўлдошев туширилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:0. Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Зарбааа! Темурхўжа Абдухолиқовнинг ерлатиб йўллаган зарбаси Жавоҳир Илёсов томонидан бартараф қилинди. 

38. Ууух! Хуршид Ғиёсовнинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг Любич тўпни илиб олди, олмалиқликлар вакилининг зарбаси бироз кучсиз чиқиб қолди.  

33. Зарба! Рубен Санчеснинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячи ўз вақтида тўғаноқ бўлди. 



28. Зарба! Клейди Даци ҳеч бир қаршиликсиз тўпни тўхтатиб, чалғитувчи зарба йўллашга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.  

24. Хуршид Ғиёсовнинг ичкарига узатиб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди, бироз ўтиб офсайд ҳолати қайд этилди. 

19. ОКМК тўпни "Бунёдкор"га топшириб қўйган ҳолда ўйин қурмоқда ва қулай вазиятини пойламоқда.  

15. Сардор Раҳмонов тўп учун кураш чоғида Темурхўжа Абдухолиқовга нисбатан қўпол ўйнади.  

12. Олмалиқликлар ўзига кела бошлади ва олдинга боришга уринмоқда. 

9. Зарба! Клейди Даци тўпни ўзига бўйсундирган ҳолда дарвоза томон тепди, Любич қайтарди. 

8. Ууух! Аҳмадалиев сал қолса автогол муаллифига айланарди, у ҳаводан келган тўпни ўз дарвозасига йўналтирди, яхшиямки, Илёсов сергаклигини кўрсатди. 

7. Ҳозирча "қалдирғочлар" анча фавол ва биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилишмоқда. 

5. Зарбааа! Усмонали Исмоналиевнанг айланма зарбаси дарвоза тўрига бориб тушишига бир бахя қолди. 

3. Зарба! Усмонали Исмоналиевнинг зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

1. Учрашувга старт берилди!


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика