Суперлига. Бугунги Тошкент вилояти дербиси билан 23-тур старт олади

Narzulla Saydullayev
21 окт 2021, 09:51
Суперлиганинг 23-турига АГМК Тошкент вилояти дербисида майдонга тушади. Рақиб Бекободнинг «Металлург» жамоаси.

Бу тўқнашув жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро 28-беллашуви бўлади. Тошкент вилояти дербисида АГМК ва "Металлург" чемпионат доирасида 27 маротаба тўқнаш келган. Ўтказилган учрашувларда 12 ғалаба АГМК ҳисобига, 12 ютуқ "Металлург" номига ёзилган. Қолган 3 беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 47-49, Олмалиқ клуби фойдасига.

Умумий ҳисоб-китобга кўра, АГМК ва "Металлург" барча мусобақаларда жами 32 маротаба тўқнаш келган ва унда АГМК 14 ғалаба, "Металлург" 15 ғалаба ва қолган 4 беллашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Айни пайтда АГМК 22 ўйинда мусобақа жадвалида 40 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда турибди. «Металлург» эса 19 очко тўплаган ҳолда 10-ўринни эгаллаб турибди.

Булажак баҳсни ФИФА ҳаками Аскер Нажафалиев бошқаради.

Мазкур тайинлов Аскер Нажафалиев учун АГМК иштирокидаги 7-баҳсга айланади. Ҳозирча ушбу ҳакам ишлаган ўйинларда АГМК 4 ғалаба, 1 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

Ажойиб ўйин ва қизғин дербида жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларни футболга чорлаймиз! Учрашув 21 октябрь Бекободдаги «Марказий» стадионда соат 18:15да бошланади.




21 октябрь, пайшанба
«Металлург» – АГМК
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Арслон Хотамов
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›