UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  1 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1

Суперлига бир ёшга тўлди. Буюк лойиҳа қандай пайдо бўлди ва нега ривожланмади? Янгиликлар

Суперлига бир ёшга тўлди. Буюк лойиҳа қандай пайдо бўлди ва нега ривожланмади?

Ҳамда энг муҳими, “қайта тирилиш”га имконият борми?

Футбол ишқибозлари бундан бир йил олдин “Реал” президенти Флорентино Перес ҳамфикрлари билан Суперлигага —УЕФАни парчалаб, топ-клубларни Чемпионлар Лигасидан олиб кетиши керак бўлган лойиҳага асос солганди.

Бироқ Суперлига бор йўғи икки кунгина “яшади”. Буюк лойиҳа қандай пайдо бўлди ва нега ривожланмаганини “Championat.аsia”нинг россиялик журналисти Николай Егоричев ёдга олди.


Аслида барчаси нимадан бошланганди? 

Хавьер Тебаснинг (Ла Лига президенти) сўзларига кўра, Суперлигани яратиш ғояси узоқ йиллардан буён мавжуд бўлган. “Мен шу каби лойиҳа муаммога айланиши ҳақида ўйлаб кўрганман, бироқ бу чиндан амалга ошишига ишонмасдим”, — деди Тебас.

Британиялик журналист Марк Клейнман Суперлига ярим йил аввалроқ пайдо бўлиши мумикнлиги ҳақида тан олди, бу каби лойиҳа ҳақидаги миш-мишлар эса 2020 йил баҳорда пайдо бўлганди.

Коронавирус пандемияси Суперлиганинг пайдо бўлишида муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилди — аниқроғи унинг оқибатида вужудга келган инқироз. Клублар бўш трибуналар ва бошқа молиявий қийинчиликлар сабаб катта пуллардан айрилишди.

“Бир манбаа менга ўзини “энг катта клублар” деб ҳисоблайдиган бир нечта топ-жамоалар Суперлига лойиҳасини ишлаб чиқаётганини маълум қилди. Улар ҳозиргидан кўпроқ пул олишимиз керак деб ҳисоблайди”, — тан олади Клейнман.


Гап фақат пулдами?

Аслида ундай эмас. Ҳа, пул муҳим роль ўйнайди, лекин Суперлига шунчаки даромаддан бошқа яна бир мақсадга эга эди.

Тасаввур қилинг, “Интер”, “Милан”, “Ювентус”, МЮ, “Ман Сити”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”, “Челси”, “Арсенал”, “Реал”, “Атлетико” ва “Барселона” ўзаро ўйнамоқда. Ва бу ҳозирча фақат Суперлигага рози бўлганлар: рўйхатда мисол учун “Бавария”, Дортмунднинг “Боруссия”си ва ПСЖ каби клублар йўқ.

Бундай мусобақа УЕФАнинг асосий қуроли — Чемпионлар Лигасини ортда қолдирарди. Ньон (УЕФА қароргоҳи)да бунга йўл қўйишмасди.

Аввал бошида Суперлига қўшимча лойиҳа бўлиши ва ҳеч кимга ҳалақит қилмаслиги керак эди. Аммо тақвим билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келарди: жамоалар ҳеч қанақасига ҳафтасига 4-5 ўйинда майдонга туша олмасди. Оқибатда клублар танлов олдида қолишди — Суперлига ёки УЕФА.

Бир нечта мусобақани бир вақтда ўтказиб бўлмаслиги ойдинлашгач, клублар ўз мамлакатлари чемпионатларидан чиқишларига тўғри келиши маълум бўлди. Мана шу ерда УЕФА қаттиққўллик кўрсатди.


Суперлигани Лапорта “ўлдирди”

Лойиҳанинг омадсизликлари “Барселона” президенти Жоан Лапортадан бошланди. У барча маълумотни Ла Лига раҳбари Хавьер Тебасга “шип-шитиб” қўяди. Хавьер Медрано ўз навбатида УЕФА президенти Александр Чеферинни вазиятдан бохабар этган.

“Жоан Суперлигага қўшилишни ўйлаётганини айтди ва мендан бу борадаги фикрим сўради. Жавобим аниқ эди: бу иш амалга ошса, биринчилардан бўлиб ишсиз қоладиганлардан бўлардим. Миллий чемпионатлар қадрини йўқотарди ва уларнинг келажаги йўқ бўларди. Лапорта кетгач, мен Чеферинга қўнғироқ қилдим ва барчасини айтиб бердим”, — деб тан олади Тебас.

Бу Суперлига яратилгани ҳақидаги расмий баёнотдан бир неча кун аввал юз беради. Шундай қилиб, УЕФА “футболдаги тўнтариш”га тайёр эди.


УЕФА Суперлига билан қандай курашди?

Футбол мутасаддилари Суперлигага қарши фикр билдиришди. Лойиҳани машҳур инсонлар ва сиёсатчилар ҳам маъқуллашмади — мисол учун Франция президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва кўплаб бошқалар.

Суперлига ҳақида расман эълон қилинганининг эртасига УЕФА президенти Александер Чеферин мурожаат билан чиқди. “Биз бу инсонларга ишонгандик ва балки соддалик қилгандирмиз. Лекин ёлғончи бўлгандан кўра, содда бўлганингиз маъқулроқ. Энди биз бу ишларнинг ортида ким турганини яхши биламиз”, — деди Чеферин. Пересдан ташқари Суперлиганинг фаолларидан бири Андреа Аньелли (“Ювентус” президенти) ва Эд Вудворд (CEO “Манчестер Юнайтед”) эди.

УЕФА ва футбол жамоатчилигининг жавоби ўзини узоқ куттирмади. Суперлига эълон қилинганидан кейин уюштирилган ўйинлдардан бири “Лидс” — “Ливерпуль” баҳсида мезбон жамоа футболчилари машғулотга “Бунга лойиқ бўлинг” ёзувли футболкаларда майдонга тушиб келишди. Бу сўзларнинг устида Чемпионлар Лигаси логотипи турарди.


Мухлислар кўчаларда норозилик намойишлари уюштиришди. Буюк Британия ҳукумати ҳам бунга қарши эканлигини ҳамда ўзининг “миллий ўйинини” ҳимоя қилишини эълон қилди. Сал ўтиб, ФИФА ҳам “сўз олди”. “Биз ёпиқ ва бошқалардан ажралиб оладиган Суперлиганинг ташкил қилинишини кескин қоралаймиз”, — деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Шундан сўнг инглиз клублари Суперлигадан чиқишларини эълон қилишди. Лойиҳа Флорентино Переснинг кўз ўнгида парчалана бошлади.

Суперлига “қайта тирилиши” мумкинми?

Ҳеч нимага қарамай, Суперлига ҳамон мавжуд. Ҳозирча фақат қоғозда: расман лойиҳада иштирок этишдан фақат “Интер” воз кечган. Қолган 11 клуб Андреа Аньеллининг сўзларига қараганда “ўйинда”.

Жоан Лапорта Суперлига масалани суд орқали ҳал қилишга уринаётганини маълум қилди. “Биз эркин рақобат йўлидаги ҳуқуқларимиз учун курашамиз. Энди Суперлига — очиқ мусобақа. Лойиҳа ривожланмоқда ва Чемпионлар Лигасининг яхшиланган версияси бўлиши мумкин. Қатор клублар Суперлигани қўллаб-қувватлашди, аммо бу ҳақида очиқ айтишмади”, — деди Лапорта.


Муаллифнинг бошқа мақолаларини кузатиб бориш учун телеграм-каналга аъзо бўлиб қўйишни унутманг. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика