UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Роналдуда иккита йўл бор  0 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  4 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  3 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1

Суперлига. АГМК — "Насаф" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди Янгиликлар

Суперлига. АГМК — "Насаф" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 3-тури доирасида қолдирилган АГМК — "Насаф" баҳси якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Суперлига, 3-тур.
Қолдирилган ўйин.

АГМК — "Насаф" - 2:2
26 июнь 2022 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Ильгиз Танташев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайловов, Султонмурод Абдураҳмонов.
VAR ҳаками: Азиз Асимов.
VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин.
Назоратчи: Игорь Нехочин.

Гол: Норчаев, 26 (0:1), Ҳақназарий, 66 (1:1), Боакье, 75 (2:1), Абдураҳимов, 82 (2:2)

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 5.Анзур Исмоилов, 2.Акром Комилов - 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов (15.Андрей Мишенко, 68), 88.Сиявуш Ҳақназарий - 22.Шоҳруҳ Гадоев (77.Нодир Абдураззоқов, 90+4), 23.Александр Касьян (27.Мартин Боакье, 68), 10.Хуршид Ғиёсов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 45.Жамолиддин Ҳикматов - 9.Зафар Полвонов, 31.Аҳмадулло Муқимжонов, 63.Алишер Жалилов.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Хусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳиддинов, 8. Дилшод Саитов (34. Шерзод Насруллаев, 73), 10. Хусайн Норчаев, 17. Суҳроб Нуруллоев (9. Иван Соловьев, 73), 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 73), 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 13. Азамат Сойибов, 35. Абдувоҳид Неъматов - 2. Алибек Давронов, 20. Шахзод Акрамов, 23. Сардор Саъдуллаев, 30. Азиз Холмуродов, 

Огоҳлантиришлар: Нуруллоев (54), Алиқулов (72), Мишченко (90+5)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Жанговар ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

90+5. Мишченко қўполлиги учун огоҳлантирилди.

90+4. Ўзгариш: Гадоев ўрнига Нодир Абдураззоқов майдонга тушди.

90+3. Дастлаб Бозоров, кейин эса Норчаев ўта қулай вазиятлардан фойдалана олмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Иккала жамоа футболчилари "калла уриштиришди". Шифокорлар саҳна марказида.

85. Насруллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

82. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдураҳимов ҳисобни тенглаштирди! Эшмуродовнинг ҳимоядаги стандарт ижросидан сўнг Алиқулов фаол ҳаракат қилиб, иккинчи қаватда устунлик қилди. Баҳром эса ҳужумни муваффақиятли якунлади.

80. Олмалиқликлар олдинга чиқиб олганига қарамай, ҳужум қилишда давом этмоқда.

75. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! БОАКЬЕ!!! Камбэк! Мана буни ҳужумчи деса бўлади!!! 


73. "Насаф"да биратўла уч ўзгариш: Дилшод Саитов, Суҳроб Нуруллоев, Марко Станоевич майдонни тарк этди, Шерзод Насруллаев, Иван Соловьев ва Баҳром Абдураҳимов ўйинга қўшилди.

72. Алиқулов огоҳлантирилди

68. АГМКда икки ўзгариш: Қосимов ва Касьян майдонни тарк этди, Андрей Мишенко ҳамда Мартин Боакье ўйинга қўшилди.

66. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Комиловнинг пасидан сўнг Ҳақназарий кучли зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!


63. Икки рақиб футболчилари тўп кетидан қувлашмачоқ ўйнади. Гадоев тўпга энди етдим деганда, тўп юмалаб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

61. Ҳақназарий дастлаб шеригининг пасини тўхтатолмади, кейин эса аламини Мозговойдан олди.

57. Касьянга "Насаф" мукофот пули ажратиши керак. АГМК фораврди деярли бир метрдан рақиб дарвозасини ишғол қилолмади.

55. Турсунов Италия фахрийлари посбони Абяттига урган голини такрорлагиси келди, бироқ ҳар гал ўхшайвермайди-да.

54. Нуруллоев ҳакам ҳуштагидан сўнг зарба берганлиги учун "миннатдорчилик сифатида" сариқ карточка мукофоти билан сийланди.

53. Қаршиликларга қаршилик қилиш мушкул бўлмоқда. Жамоа навбатдаги стандартни ишлаб олди.

49. Гадоевдан жавоб.  Ўнг қанотдан олдинга борган футболчининг пасидан сўнг Касьяннинг оёғи калталик қилди.

48. "Насаф"нинг "Бавария" услабидаги ҳужумининг якуни баварияча бўлмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди ва якунига етар-етмас ҳакам ҳуштагини чалди. Танаффус.

45. Бозоров Абдуллаевни мактаб болалари сингари алдаб ўтиб, зарба йўллади, бироқ унинг зарбасиям иккичи мактаб болалариники сингари амалга ошди.

44. Стандартдан сўнг Эргашев машғулотлардаги одатий ҳаракатларини амалга ошириб, қўлларини барчадан юқорига чўзганча, тўпни ўзлаштириб олди.

43. Ҳақназарий ҳаққоний тарзда бурчак зарбаси ишлаб олди. 

40. Мозговой шифокор амакиларнинг хизматига эҳтиёж сезди. 

38. "Насаф"нинг бурчак зарбаси бартараф этилди.

36. Гадоев Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакамга "Ўзи бошлади", дея эътироз билдирди.

33. ЗАРБАААА! Исмоиловнинг кечирилмас хатосидан сўнг Норчаев чап оёқда зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

32. Ғайбуллаев ҳам гол ургиси келди, бироқ ундаги зарбанинг гол бўлиш эҳтимоли жуда-жуда паст эди.

26. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! НОРЧАЕВ!!! Ўнг қанотдан Станоевичнинг узатмасини икки бўйдор рақиб ҳимоячилар қуршовида турган Ҳусайн бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Валижон Раҳимов ҳам кейин кўроламанми-йўқми дея индамасдан голни томоша қилди.

25. Станоевичнинг зарбаси ҳам ўзи истаган адресга етиб бормади.

24. Алиқулов мерганлигини узоқ масофадан синаб кўрди, ҳозирча бироз ишлаш керак экан.

21. Норчаев Салоҳнинг кайфияти бўлмаган пайтидаги ижро этадиган зарбаларидан бирининг нусхасини ижро этди.

20. Комиловнинг узатмасидан сўнг "Насаф" дарвозабони тўпни қатради, шу билан бирга, тўп рақиб футболчисидан майдон ташқарисига чиқишини таъминлади. 

17. Ғайбуллаев Касьянни олдинга ёлғиз юборгиси келмади ҳамда кўкрагини ерга текказди, оқибатда ҳакам олмалиқлик футболчи фойдасига қарор қабул қилди.

16. Бозоров-Мозговой комбинацияси якунига етмай қолди.

13. Касьян таблога қарайдиган кишини ишга солишига бир баҳя қолди.

12. Бозоров зарбасининг спидометри паст кўрсаткични қайд этди, бу эса рақиб посбонига қийинчилик туғдирмади. 

10. Бозоров рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда қолдим деб энди ичига қувониб турганида, ҳакам "Йўқ, офсайдда қолдинг", дея унинг қувончига барҳам берди.

8. Гадоев ўйиндан сўнг "Цинепар гель" олишига тўғри келади шекилли, ҳар ҳолда "Насаф" футболчилари шунга мажбур қилишмоқда.

6. "Насаф" футболчилари "Бўлди-да, ўз услубимиздан чекинмайлик", дея олдинга ташланишди. Дастлабки юришдан сўнг бурчак тўпи ишланди.

4. Мезбонлар дастлабки дақиқаларда ҳужумлар ёмғирини амалга оширишмоқда, "Насаф" эса бунга қарши мудофаа "соябони"и билан ҳимояланмоқда.

2. Турсуновга нисбатан Станоевич қўполлик ишлатди. 

1. Учрашувни "Насаф" футболчилари бошлаб берди.

Олмалиқликлар бугун 4-3-3, қаршиликлар эса 3-4-3 схемасида ўйнни бошлайди.

Бугун АГМК оқ, "Насаф" эса қизил рангли либосда майдонга чиқди. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Суперлига 3-турининг қолдирилган баҳси ҳисобланади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Дам олиш кунида футболга боришга эринган бўлсангиз-да, муздек қовун-тарвузни суйганча, экран ёки телефон қаршисида қизиқарли футбол гувоҳига айланишга нима етсин!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика