UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  35 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  120 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  9 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  8 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  4 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  29 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Суперлига. 7-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 7-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Coca Cola Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Яйпаннинг "Турон" клуби бу турда пешқадам "Пахтакор"ни қабул қилди. Мухлислари қаршисида етакчига муносиб қаршилик кўрсатилди ва Жавоҳир Соҳибовнинг голи эвазига 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекилди. Шу кунгача фақат ғалаба қозониб келаётган "шерлар"ни тўхтата олган "Турон" устози Исломбек Исмоилов championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.


"Турон" - "Пахтакор" учрашувида меҳмонларнинг имкониятлари юқорироқ баҳоланган эди. Бироқ мезбонлар кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Ушбу дурангда жамоа дарвозабони Акмал Ортиқовнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Тажрибали кипер беллашув давомида 7та сейвни ижро этди. Чераннинг учта, Дердийокнинг иккита, Собирхўжаев ҳамда Аброр Исмоиловларнинг зарбаларидан кейин мураккаб сейвлар амалга оширилди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши дарвозабони Акмал Ортиқов бўлди.



Олдинги уч турда Марко Станоевич ("Насаф") тур голини киритиб келаётган эди. Бу сафар эса "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Андижон" дарвозасини бурчакдан аниқ нишонга олди ва тур голини илиб кетди.



Дастлабки турлардаги муваффақиятсизликдан сўнг ўзига кела бошлаган "Локомотив" бу турда "Машъал" меҳмони бўлди 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувда "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этди. 7-турдан кейин Абдухолиқов 4та гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда (Черан ва Станоевичда ҳам шунча гол бор). Шу тариқа, иккита голи эвазига жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшган Темурхўжа championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика