UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15BALLON D'OR-2025  0 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  1 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  15 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  35 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  9 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 14-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Сўғдиёна" билан ўтган ўйинда "Машъал" посбони Раҳимжон Давронов муносиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Давронов рақибнинг бир нечта зарбаларидан кейин ўзини кўрстди ва championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Машъал"нинг "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйинида ягона голни муборакликлар ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев урди. Футболчи жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан Митровични ожиз қолдирди. Таъкидлаш лозимки 2016 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб келаётган бу Қўзиев учун Суперлигадаги дастлабки гол бўлди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сирожиддин Қўзиев.






"Металлург" устози Андрей Шипилов Тошкент вилояти дербисида принципиал рақибга қарши баҳсда ғалабага эриша олди. Бундан ташқари "Металлург АГМКнинг 13 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Андрей Шипилов 14-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Бухоро" бу турда Муборакда "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди ва мародонавор дуранг қайд эта олди - 2:2. Қўқонликлар айни пайтда мусобақа жадвалининг 3-поғонасида, "Бухоро" эса 13-ўринда эди. Бу баҳсда бухороликлар ҳужумчиси Жасурбек Ҳакимов ҳам фаол бўлди ва иккита гол уришга эришди. Championat.asia талқинига кўра Жасурбек Ҳакимов 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика