UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  9 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  6 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

Суперлига. 10-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 10-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бу турда Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва дурангга эришди. Бу йилги Суперлигада ютқазмай келаётган "Сўғдиёна" амалдаги чемпион майдонида ҳам ютқазмади. Эътиборлиси сўнгги бор Жиззах клуби 1995 йилги мавсумда "Пахтакор"га қарши сафардаги ўйинда мағлуб бўлмаган экан. Шу туфайли Улуғбек Бақоев championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сўғдиёна" "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашида меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 10-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.



Бу турда "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Локомотив" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.





"Насаф" бу тур ўз майдонида "Андижон" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи тайм сўнггида бир киши кам бўлиб қолган қаршиликлар сафида Ҳусайин Норчаев дублга эришди. Шу тариқа, Ҳусайин Норчаев championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика