UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  0 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  9 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  23 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0

Суннатилло Абдурасулов: “Пулька “Локомотив-БФК” учун оғир ўтди” Янгиликлар

Суннатилло Абдурасулов: “Пулька “Локомотив-БФК” учун оғир ўтди”

Бу йил биринчи лигада иштирок этган “Локомотив-БФК” 15-ўринни эгаллагач, пулька баҳсларида қатнашиш орқали ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин эди.

Суннатилло Абдурасулов бошқарувидаги жамоа Фарғонадаги ўтиш турнирида ижобий қатнашиб, якунда келаси йил ҳам биринчи лигада иштирок этиш хуқуқини ўзида сақлаб қолди. Шу муносабат билан Абдурасуловдан интервью олдик.

-Бу йилги пулька ўйинлари икки вилоятда ўтказилди. Бухородаги ўтиш турнирида “Ғиждувон” ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, яна бир ўрин “Нурафшон”га насиб этган. Менимча Фарғонадаги пулька қизиқарли ва жиддий курашлар остида ўтди.

- Очиғини айтганда, пулька баҳслари “Локомотив-БФК” учун жуда оғир ўтди. Унга кўнгилдагидек тайёрлана олмагандик. Шу томондан бироз хавотир бор эди. Сабаби биринчи лига ўйинлари якунига етгач, айрим сабабларга кўра йигитлар кўпроқ таътилда бўлди.

- Пулькадаги илк учрашувда “Норин”га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан кейин йигитларни руҳий жиҳатдан тайёрлаш қийин бўлди. Аммо кейинги ўйинда “Ғаллакор-Барса”ни 6:0 ҳисобида таслим этиб, руҳий ўрадан чиқиб кетдик.


- Ўтиш турнири ҳақида яна айтадиган бўлсам, кучли жамоалар иштирок этди. Айниқса менга “Норин” жамоаси ёқди. Таркибида ўз вақтида олий ва биринчи лигада ўйнаган футболчилар борлиги ҳам уларга қўл келди. Бошқа жамоалар ҳам чакки эмас. Лекин савия ва класс борасида “Локомотив-БФК” бошқаларга нисбатан бироз юқорироқ эди. Футболчиларим ёш бўлишига қарамай, биринчи лигада ўйнаб яхшигина тажриба оширмоқда. Уларнинг иштирокидан тўлиқ қониқдим дея оламан.

- Ҳал қилувчи баҳсда навбат пенальтилар сериясига етиб келгач, дарвозабонимиздан қаҳрамонликни кутмагандим. Аксинча ўзимиз аниқ тўп кирита олишимиз лозимлигини йигитларга уқтиргандим ва шунга умид қилиб турдим. Кўрдингиз, иқтидорли посбонимиз пеанльтилар сериясда ҳам ўзини кўрсата олди. Айнан унинг икки бор тўп қайтаргани, жамоага катта фойда келтирди. Умуман айтганда, Равшанбек Ягудин бутун ўйин давомида ажойиб сейвлар намойиш этиб, муқаррар голлардан қутқариб қолди. Уни турнир давомида кўрган мутахассислар қизиқа бошлади ва биздан у ҳақда сўрашди. Ягудин эндигина 19 ёшга тўлди. Ўз устида ишлаш кераклигини унутиб қўймайди. Биринчи босқичда ажойиб ўйин кўрсатди. Аммо иккинчи даврада унда бироз пасайиш кузатилди. Бутун мавсум мобайнида деярли барча ўйинларда у харакат қилди. Шу боис етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Агарда унга келажакда олий ва биринчи лига клубларидан қизиқарли таклиф бўлса, раҳбарият билан кўриб чиқамиз.

- Келгуси режалар ҳақида нима дейиш мумкин? Футболчиларга январь ойига қадар дам берамиз. Биз учун мавсум узоқ давом этди. Яқин кунларда клуб раҳбарлари билан учрашиб, келаси йилга тайёргарлик жараёни қай тарзда амалга ошиши хусусида маслаҳатлашиб оламиз. Шундан сўнг йигитларни яна йиғамиз ва бўлажак мавсумга ҳозирлик кўришни бошлаймиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика