UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

Суннатилло Абдурасулов: “Пулька “Локомотив-БФК” учун оғир ўтди” Янгиликлар

Суннатилло Абдурасулов: “Пулька “Локомотив-БФК” учун оғир ўтди”

Бу йил биринчи лигада иштирок этган “Локомотив-БФК” 15-ўринни эгаллагач, пулька баҳсларида қатнашиш орқали ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин эди.

Суннатилло Абдурасулов бошқарувидаги жамоа Фарғонадаги ўтиш турнирида ижобий қатнашиб, якунда келаси йил ҳам биринчи лигада иштирок этиш хуқуқини ўзида сақлаб қолди. Шу муносабат билан Абдурасуловдан интервью олдик.

-Бу йилги пулька ўйинлари икки вилоятда ўтказилди. Бухородаги ўтиш турнирида “Ғиждувон” ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, яна бир ўрин “Нурафшон”га насиб этган. Менимча Фарғонадаги пулька қизиқарли ва жиддий курашлар остида ўтди.

- Очиғини айтганда, пулька баҳслари “Локомотив-БФК” учун жуда оғир ўтди. Унга кўнгилдагидек тайёрлана олмагандик. Шу томондан бироз хавотир бор эди. Сабаби биринчи лига ўйинлари якунига етгач, айрим сабабларга кўра йигитлар кўпроқ таътилда бўлди.

- Пулькадаги илк учрашувда “Норин”га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан кейин йигитларни руҳий жиҳатдан тайёрлаш қийин бўлди. Аммо кейинги ўйинда “Ғаллакор-Барса”ни 6:0 ҳисобида таслим этиб, руҳий ўрадан чиқиб кетдик.


- Ўтиш турнири ҳақида яна айтадиган бўлсам, кучли жамоалар иштирок этди. Айниқса менга “Норин” жамоаси ёқди. Таркибида ўз вақтида олий ва биринчи лигада ўйнаган футболчилар борлиги ҳам уларга қўл келди. Бошқа жамоалар ҳам чакки эмас. Лекин савия ва класс борасида “Локомотив-БФК” бошқаларга нисбатан бироз юқорироқ эди. Футболчиларим ёш бўлишига қарамай, биринчи лигада ўйнаб яхшигина тажриба оширмоқда. Уларнинг иштирокидан тўлиқ қониқдим дея оламан.

- Ҳал қилувчи баҳсда навбат пенальтилар сериясига етиб келгач, дарвозабонимиздан қаҳрамонликни кутмагандим. Аксинча ўзимиз аниқ тўп кирита олишимиз лозимлигини йигитларга уқтиргандим ва шунга умид қилиб турдим. Кўрдингиз, иқтидорли посбонимиз пеанльтилар сериясда ҳам ўзини кўрсата олди. Айнан унинг икки бор тўп қайтаргани, жамоага катта фойда келтирди. Умуман айтганда, Равшанбек Ягудин бутун ўйин давомида ажойиб сейвлар намойиш этиб, муқаррар голлардан қутқариб қолди. Уни турнир давомида кўрган мутахассислар қизиқа бошлади ва биздан у ҳақда сўрашди. Ягудин эндигина 19 ёшга тўлди. Ўз устида ишлаш кераклигини унутиб қўймайди. Биринчи босқичда ажойиб ўйин кўрсатди. Аммо иккинчи даврада унда бироз пасайиш кузатилди. Бутун мавсум мобайнида деярли барча ўйинларда у харакат қилди. Шу боис етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Агарда унга келажакда олий ва биринчи лига клубларидан қизиқарли таклиф бўлса, раҳбарият билан кўриб чиқамиз.

- Келгуси режалар ҳақида нима дейиш мумкин? Футболчиларга январь ойига қадар дам берамиз. Биз учун мавсум узоқ давом этди. Яқин кунларда клуб раҳбарлари билан учрашиб, келаси йилга тайёргарлик жараёни қай тарзда амалга ошиши хусусида маслаҳатлашиб оламиз. Шундан сўнг йигитларни яна йиғамиз ва бўлажак мавсумга ҳозирлик кўришни бошлаймиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика