Суннат Эрматов: "Бухорода бизни "оғир" ўйин кутяпти"
18 мар 2017 09:30
Янгиликлар
Суннат Эрматов: "Бухорода бизни "оғир" ўйин кутяпти"
Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Обод" учрашуви олдидан меҳмонлар ярим ҳимоячиси Суннат Эрматовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Бухорода бизни "оғир" ўйин кутяпти. Буни барча билиб, сезиб, ҳис қилиб турибди. Насиб қилса, чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. "Бухоро" таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина, лекин биз ўз ўйинимизни намойиш қилсак, ортга ёруғ юз билан қайта оламиз.
Рақибнинг кучидан келиб чиқиб ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Шунчаки, аввалги баҳслардаги хатоларимизни такрорламасдик борасида ишладик. Агар хатоларга йўл қўймасак, очкосиз қайтмаймиз. Мезбонларга берадиган устунлик, бу мухлислари бўлса керак! Ишқибозларнинг далдаси билан жамоа катта кучга айлана олади.
"Обод" матбуот хизмати
Фикрлар