UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Суннат Абдурасулов: “Натижа ажойиб бўлди. Ўйиндан ҳам қониқдим” Янгиликлар

Суннат Абдурасулов: “Натижа ажойиб бўлди. Ўйиндан ҳам қониқдим”

Биринчи лиганинг иккинчи босқич, 6-турида “Оқ-тепа” яна мағлуб бўлди.

Бунинг бош “айбдори” эса “Локомотив-БФК”дир. Асосан ёшлардан ташкил топган “темирйўлчилар”нинг биринчи лигадаги клубига иқтидорли мураббийлардан бири Суннат Абдурасулов устозлик қилмоқда. Ўз вақтида ёшлар терма жамоасида Дилшод Нуралиев халқаро майдонларда яқиндан кўмаклашган Абдурасулов айни дамда “Локомотив-БФК”да ҳам ўзининг ва клуб фалсафасига содиқ қолган холда ёшлар билан ишламоқда. “Локомотив-БФК” - “Оқ-тепа” (3:2) учрашуви якунлангач, Абдурасулов билан суҳбатлашдик. 

- Сўнгги икки турни Тошкент клубларига қарши ўтказдик. Биласиз дерби мақомидаги ўйинлар доимо муросасиз курашларга бой тарзда кечади. Очиғини айтганда, “НБУ-Осиё” ва “Оқ-тепа”га қарши ўзгача бир руҳда тайёргарлик кўргандик ва керакли очколарни жамғариш йўлида астойдил ишладик. “Жар” стадионида “банкирлар”га қарши қарши баҳсда дуранг қайд этган бўлсак, ўз майдонимизда “Оқ-тепа”ни мағлуб этдик – дея гап бошлади Абдурасулов. 

- “Оқ-тепа”га қарши баҳсда шогирдларим кўрсатмаларимни тўла-тўкис бажарди. Натижа ажойиб бўлди. Ўйиндан ҳам қониқдим. Яратганга шукур, мехнатларимиз зое кетмади. Йигитлар рақибдан ҳайиқмасдан, хотиржамлик билан чиройли ўйин кўрсатишга интилди. Олдинги баҳсларда тажриба етишмаслиги панд бераётганди. Чунки таркибимиздаги 7-8 нафар футболчи бунгача биринчи лигада умуман ўйнаб кўрмаганди. 

- “Оқ-тепа” ҳам ғалаба учун жиддий курашишини кутгандим. Негаки бу жамоа ўзингизга яхши маълумки, олий лигага чиқиш учун астойдил курашмоқда. Таркибида харакат қилаётган футболчиларнинг деярли 95 фоизи илгари олий лигада тўп тепганлар саналади. Маҳорат бобида устунлик улар томонда эди. Кутганимдек, рақиб ёмон харакат қилмади. Фақат футболчиларим юқорида айтганганимдек, ўзларини кўрсата олди. Агарда кейинги учрашувларда ҳам ушбу ўйинни кўрсата олсак, рақибларимизга осон бўлмаслиги турган гап. 

- Боя айтиб ўтганимдек, таркибимиз асосан ёшлардан иборат. Жамоанинг фалсафаси иқтидорларни олий лигадаги бош клубга етказиб беришдир. Шу боис вазифамиз ёшларни тарбиялашдир. Давралар оралиғида “Локомотив”га 2 нафар ўйинчи етказиб бердик. Насиб қилса кейинги мавсум яна 3-4 нафар футболчимиз ҳам ўтади.

- Мураббийлар штабида ҳам ёш мураббийлар ишламоқда. Раҳбарият шундай қарорга келган. 

- Тўғри, биринчи лигада жорий мавсум дебютимни ўтказмоқдаман. Ҳали билмаганим кўп. Биринчи босқичда қаерлардадир хатога йўл қўйганимни кейинчалик тушуниб етдим ва бундан тўғри хулоса чиқариб, эндиликда янада пухта ишламоқдаман. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика