Suning Group эртага «Интер»ни сотиб олганини эълон қилиши мумкин
Narzulla Saydullayev
5 июн 2016, 20:31
«Цзянсу Сунин» клубига эгалик қилувчи Хитойнинг Suning Group холдинги бугун «Интер» акцияларини сотиб олиш борасида музокара ўтказди.
Учрашувда «Интер» президенти Эрик Тохир ҳам қатнашди. Эртага клуб раҳбари ўзгаргани ҳақида расмий хабар берилиши мумкин. Бироқ Тохир президент бўлиб қолаверади.
Suning Group «Интер»нинг 70 фоиз акциясини сотиб олиши ҳақида хабарлар чиққанди.