Сульшер “Тоттенхэм”га қарши дуранг ҳақида: “Ранжидим”

20 июн 2020, 08:15
МЮ устози “Тоттенхэм”га қарши (1:1) баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Ғалаба қозона олмаганимиздан бироз ранжидим. Футбол — жуда ғалати спорт тури. Ўтган мавсум “шпорлар” биз билан ўйинда 40 дақиқа давомида устунлик қилганди. Бугун эса ҳаммаси аксинча бўлди. Погбанинг қайтгани яхши бўлди. У — дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Жароҳат сабаб у қийин бўлган 10 ойни бошдан кечирди. Унда ўйинга бўлган очлик мавжуд. Унинг жамоага аввалгидан буткул фарқ қиладиган даражада қайтгани муҳим. Погба Бруну билан бирга ўйнай олишини кўрсатди”, — дейди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›