Сульшер тажрибали ҳужумчига "Юнайтед"га ўтишни таклиф қилди

Mirjalol Normatov
14 янв 2019, 13:13
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоасига Жузеппе Россини таклиф қилди.

BBC хабарига кўра, 31 ёшли италиялик футболчи "қизил иблислар" таркибида шунчаки машғулотлар олиб боради ва жисмоний ҳолатини тиклайди. Агарда барчаси кўнгилдагидек бўлса, у МЮ билан 6 ойлик шартномага имзо чекади.

Росси ҳозирда жамоасиз. У ёзда "Женоа"ни тарк этганди. Сентябрь ойида у допинг истеъмол қилишда айбланганди. Бироқ у айбсизлигини исботлай олди.

Росси 2004-2007 йилларда МЮ таркибида ҳаракат қилган ва 14 ўйинда 4 гол уришни уддалаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›