UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  10 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Сульшер: "Роналдунинг МЮга қайтиши хато бўлди" Янгиликлар

Сульшер: "Роналдунинг МЮга қайтиши хато бўлди"

Мутахассиснинг фикрича, клуб нотўғри танлов қилган.

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га иккинчи трансфери ҳақида гапирди.

"Бу қарорни рад этиш жуда қийин эди ва мен буни амалга оширишимиз керак, деб ҳис қилдим, лекин бу нотўғри бўлиб чиқди. У шартнома имзолаганида, "Олд Траффорд"да "Ньюкасл" билан ўйинда дубль қилди ва мухлислар буни тўғри танлов дея ҳисоблай бошлашди. Криштиану ўша лаҳзада ҳамон дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири эди.

Аммо кейин бизни ҳал қилувчи давр кутарди: "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Тоттенхэм", меҳмонда "Лестер". Кейин "Челси", "Арсенал" ва Чемпионлар Лигаси ўйинлари. Ҳаммаси режамиздагидек бўлмади. Жамоада ҳамма нарса биргаликда ҳал этилиши керак. Аммо ишимиз юришмаганида, баъзи футболчилар ва уларнинг эголари биринчи ўринга чиққани ойдинлашиб қолди", – деди мутахассис.

Роналду иккинчи марта 2021 йилнинг ёзида "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Португалиялик футболчи МЮ жамоасини 2022 йилнинг ноябрида эркин агент сифатида тарк этди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика