UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  5 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  6 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  4 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  23 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  14 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  16 07:22Бугун ФИНАЛ  13

Сульшер: “МЮ совринга яқинлашаяпти. Буни ҳис қилаяпман” Янгиликлар

Сульшер: “МЮ совринга яқинлашаяпти. Буни ҳис қилаяпман”

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гунна Сульшер Англия кубоги доирасида “Лестер”га қарши беллашувдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Совринлар ҳақида илгари ҳам айтганимдек, муайян муваффақиятга эришиш учун тинимсиз меҳат қилиш зарур бўлади. Аммо мен шуни ҳис қилиб турибман: жамоам ўйиндан ўйинга яхшироқ ҳаракат қилмоқда ва ўз мақсадига эришиш учун яқин турибди. Соврин жамоадаги ҳар бир инсонга қўшимча куч бағишлаши тайин. Ҳар қандай турнирдаги ғолиблик унданда катта муваффақиятлар учун пойдевор бўлиши аниқ.

Мени хурсанд қиладиган яна бир жиҳат тиғиз тақвим бўлишига қарамай, жароҳатланган футболчиларимизнинг тикланиш жараёни кутилиганиданда аълороқ кечаётгани. Уларнинг тайёргалиги юқори савияда бўлмоқда. Ҳар бир ўйинда захира имкониятларидан фойдаланишга тўғри келмоқда. “Лестер”га қарши сафардаги баҳс навбатдаги жиддий беллашувлардан бири бўлади. АПЛ доирасида биз бу жамоа билан очколарни бўлишиб олгандик ва бу жамоага қарши сифатли ҳимояланниш кераклигини биламиз.

Жамоамиз ушбу мавсумда максимум муваффақиятга эришиш мақсадида бир тану жон бўлиб ҳаракат қилмоқда”, деди Сульшер.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика