Сульшер: “Майдон ҳолати яхши эмасди”

21 фев 2020, 08:40
Европа Лигаси 1/8 финали доирасида МЮ сафарда “Брюгге” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди, баҳсдан сўнг инглизлар бош мураббийи фикрлари билан бўлишди.

“Қийин шароитда ўтган ўйин бўлди. Майдон худди сунъийга ўхшаб қолганди. Тўп жуда тез ҳаракатланди. Сафарда гол ура олдик. Индивидуал тарафдан қараганда Антонининг голи жуда яхши чиқди. Янада яхшироқ ўйнашимизни тушунган ҳолда натижадан қониқдик”, — дейди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›