Сульшер: "Де Хеа - дунёнинг энг кучли дарвозабони"

Alisher
2 сен 2020, 17:04
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоа дарвозабони Давид Де Хеа ҳақида гапирди.

"Давид - дунёнинг энг кучли дарвозабони. У клуб миқёсидаги сўнгги 7та ўйинда атиги 2та тўп ўтказиб юборди.

Де Хеа ҳали ҳам сейвлар ижро этмоқда ва бунинг эвазига биз ғалаба қозоняпмиз. У машғулотларда барқарор ҳаракат қилади. Бундан ташқари у кучли характерга эга. Мен унинг ишидан мамнунман", - дейди Сульшер МЮ сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, испанлик дарвозабон МЮга 2011 йилда "Атлетико"дан ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: manutd.com