

“Тhe Sun” хабарига кўра, Маркос Рохо қишки трансферлар вақтида “Юнайтед”ни тарк этишни режалаштирганди. Бироқ жамоа устози Оле-Гуннар Сульшер 29 ёшли ҳимоячининг кетишига тақиқ қўйди. Бунга Рохонинг сўнгги ўйинлардаги ҳаракатлари сабаб сифатида кўрсатилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, ёзги трансферлар вақтида Маркоснинг “Эвертон”га ўтиши амалга ошмай қолганди.
Рохо жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида АПЛда 2 та ўйинда майдонга тушди.



