

Жорий мавсум форвард манкунианлар сафида 19та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.
"У иқтидорли футболчи. Ҳа, баъзи нарсаларни тўғирлаш мумкин. Санчес "Фулхэм" билан ўйинда нималар қилганини кўрдингиз. У жуда фаол эди, тўп учун курашди, бор энергиясини ишга солди. Агар Алексис гол урса, бу унга ишонч бағишлашига ишонаман.
У жуда яхши футболчи эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. У худди идишдан ташқарига чиқа олмай, бирданига кўп чиқиб кетган кетчупга ўхшайди" - дейди Сульшер.



