Сульшер: "Агар Роналду "Юве"ни тарк этса, шу ерда эканлигимизни яхши билади"

Aslanov Jasurbek
27 авг 2021, 19:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналду келажаги тўғрисида гапирди.

"Биз ҳар доим яхши муносабатда бўлганмиз. Бруну Фернандеш у билан гаплашди, Роналду унга қандай муносабатда эканимизни билади. Агар у "Ювентус"дан кетмоқчи бўлса, бизнинг шу ерда эканлигимизни билади.

Агар мендан у ҳақида сўрасангиз, Криштиану "Манчестер Юнайтед" афсонаси, барча даврларнинг энг яхши футболчиси деб айтган бўлардим. Мен у билан бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Мураббийлар сафида шуғуллантирдим. Келинг, яхшиси воқеалар қандай тус олишини кўрамиз", — деди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2009 йилгача МЮ сафида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano