UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  19 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Суҳроб Бердиев: “Темурхўжа Абдухолиқов йил футболчиси, Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлса керак” Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: “Темурхўжа Абдухолиқов йил футболчиси, Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлса керак”

Олий лига баҳслари ўз ниҳоясига етганидан сўнг жамоалар қишки таътилга чиқиб кетишди.

Айрим клубларимиз мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошласа қолган жамоалар 20 декабрда машғулотларга киришади.

“Бу йилги чемпионат мен учун бир текисда ўтмади. Биринчи даврада “Пахтакор” жамоасида ҳаракат қилдим. “Шерлар” таркибидан кетганимнинг ҳам ўзига яраша айрим сабаблари бор. “Пахтакор”га келганимда жамоа футболчилари мени яхши кутиб олишди. “Пахтакор” клубида ўз ўйинимни топа олмадим, деб ўйлайман. Уларнинг ўйин услубига мослаша олмадим.

Шунинг учун ҳам иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига кўчиб ўтдим. У ерга мени Нўъмон Ҳасанов чақирди. Чунки ушбу мураббий мени қандай кучга эга эканлигимни билар экан. Иккинчи даврада “Қўқон-1912” клубиига Нўъмон  Ҳасанов келганидан сўнг жамоанинг ўйини яхши томонга ўзгара бошлади. Янги футболчилар жалб қилинди. Сербиядан иккита легионер футболчи клубга таклиф этилди.

Бу йилги чемпионатимиз анча қизиқарли тарзда ўтди. Йил футболчисини алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Менимча йил футболчисига “Локомотив” клубидан Темурхўжа Абдухолиқов, “Пахтакор”дан Жалолиддин Машарипов ва “Бухоро” жамоасидан Шавкат Саломов йил футболчиси номига сазовор, деб ўйлайман.

Мураббийларга келадиган бўлсак, “Насаф”дан Рўзиқул Бердиев, “Бухоро”дан Жамшид Саидов ва “Қўқон-1912” клубидан Нўъмон Ҳасанов йилнинг энг яхши мураббийлари, бўлса керак", - дейди Суҳроб Бердиев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика